"Реал Мадрид" Виго шаҳрида "Сельта" қарши мураккаб ўйинни ўтказди. Шунга қарамай, Анчелотти шогирдлари ўз ҳисобларига навбатдаги 3 очкони ёзиб қўйишди.
Ўйиннинг 9-дақиқасида виголиклар қарши ҳужумда ҳисобни очишди. Нолито чап қанотдан Кроос ва Карвахаль орасидан ўтиб жарима майдончаси кирди ва аниқ зарба билан дарвозанинг яқин бурчагини нишонга олди. Мадридликлар ҳисобни тенглаштириши учун 7 дақиқа керак бўлди. Роналду Хамесдан узатма қабул қилиб, ўнг қанотдан дарвозабон майдончасига яқинлашиб келди ва шерикларига пас берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди. Тони Кроос 14 метрдан аниқ зарба билан ҳисобни тенглаштирди.
Биринчи бўлим ўрталарига келиб, Чичарито ўз ҳисобига дастлабки голни ёзди. Хамеснинг узатмасидан кейин Хавьер ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва ўткир бурчак остида яқин бурчакни аниқ нишонга олди. Орадан 5 дақиқа ўтар-ўтмас "Сельта" ҳисобни тенглаштирди. Санти Мина бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва Касильяснинг ёнидан ўтказиб зарба берди. Тўп устунга тегиб қайтди, Санти такрорий зарба билан дарвозани ишғол қилди.
Агар дуранг натижа танаффусга қадар сақланиб турганида, иккинчи бўлимда "Мадрид"га осон бўлмасди. Тайм тугашига 1 дақиқа қолганида Анчелотти шогирдлари қарши ҳужумдан сўнг ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Хамес Родригес жарима майдончаси чизиғи устидан йўллаган зарбаси рекошет ҳолатда тўрга бориб тушди.
"Сельта" вазиятни ўнглаш учун анча ҳаракат қилди. Ўйин тугашига 20 дақиқа қолгани Чичарито томонидан урилган гол интригани йўққа чиқарди. Рамос майдон марказидан чиройли пас билан ҳужумчини бирга бир вазиятга чиқариб юборди ва Хавьер имкониятни кўкка совурмади! 2:4!
Ушбу ғалабадан кейин мадридликлар ўз очколарини 79тага етказишди ва "Барселона" билан орадаги фарқни яна 2 очкога келтириб қўйишди.
Испания Ла лигаси, 33-тур
Сельта – Реал Мадрид 2:4 (2:3, 0:1)
Голлар: 1:0 – 9 Нолито, 1:1 – 16 Кроос, 1:2 – 24 Эрнандес, 2:2 – 28 Мина, 2:3 – 43 Хамес, 2:4 – 69 Эрнандес.
Сельта – Альварес, Мальо, Фонтас, Кабраль, Кастро, Орельяна (Бонгонда, 70), Фернандес, Крон-Дели, Нолито, Мина (Эрнандес, 75), Ларривей (Шарлес, 73).
Реал Мадрид – Касильяс, Рамос, Карвахаль, Варан, Марсело, Иско (Хесе, 82), Ильярраменди, Хамес (Арбелоа, 85), Кроос, Эрнандес (Пепе, 74), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Орельяна (51), Кастро (53), Рамос (84), Крон-Дели (90), Карвахаль (90).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).