Месси ҳақида қизиқарли фактлар
Furkat.uz: Яқинда “Барселона” ҳужумчиси Лионел Месси ОАВга интервю бериб ўтди. Биз ана шу интервюга асосланиб Лео ҳақидаги бир қатор қизиқарли маълумотларни эътиборингизга хавола этамиз.
- Қандай гол уриш ҳақида умуман ўйламайди. Асосийси жамоаси ғалабаси деб билади
- Ҳар сафар “хет-трик” қайд этганида ўша ўйиндаги тўпга жамоадошлари имзосини қўйдириб уни уйига олиб кетади.
- Ана шу тўпларни уйида сақлайди ва уларни совринлари ёнида, ойнали витрина ичида сақлайди.
- Энг эсида қолган “хет-трик”и “Камп Ноу”да “Реал” дарвозасига урганидир. 2007-йилда Лео Касильяс дарвозасига 3 та гол урган ва ўшанда 3:3 ҳисоби қайд этилган эди.
- Ўша ўйиндаги 3 голидан кейин Раул уни табриклаган ва Лео бу сўзларни ҳозиргача эслайди.
- Нишонни ҳис қилиб кейинчалик зарба беради.
- Авваллари жамоаси мағлуб бўлса ва ниманидир нотоғри қилса 3-4 кунлаб ҳеч ким билан гаплашмас эди.
- Ҳозир эса кайфияти бўлмаса, ўғлини кўриш учун уйга қайтади
Манба: Furkat.uz
Киритилди: 17:28, 27.04.2015. Ўқилди: 7289 марта. Фикрлар: 3 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар