"Локомотив" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин ташкил этилганм матбуот анжуманида дастлаб Самвел Бабаян иштирок этди.
"Бугун мухлисларга ёқадиган қизиқарли ўйин гувоҳи бўлдик. Ҳимоядаги хатолар туфайли мағлуб бўлдик. Биз кўплаб имкониятлар яратдик, аммо омадимиз келмади. "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман.
Бизга икки етакчи футболчимиз етишмади. Уларсиз ҳужумда ранг-баранглик йўқолиб қолмоқда. Махарадзе ва Искандеров машғулотларга киришишмоқда. Улар тикланиб олишса, чиройли ўйнашда ҳам, натижа кўрсатишда ҳам давом этамиз. Шунга қарамай, уларсиз ўйнаган сўнгги 3та учрашувлар кўрсатмоқдаки, биз шундоқ ҳам тартибли ўйин кўрсата оламиз. Жамоа бир ёки икки футболчига боғланиб қолиши — тўғри эмас.
Ораховац ўйинимизга мослашиб олди ва ўзи ҳам ўсишда давом этмоқда. Ҳозирча ҳимоя марказида Кримец ва Ораховацдан фойдаланаётганимиз — мажбурий вазият. Камолиддин Тожиев сафга қайтганидан кейин ҳимояда танлов имконияти ошади.
Яна такрорлайман, бугун бизга шунчаки омад етишмади. Ҳужумни якунлашда имкониятлардан фойдалана олмадик. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида рақибдан устун эканимизни кўрсата олдик", - дейди Самвел Бабаян.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).