Айни вақтда дунёда яхши футболчилар кўп топилади. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам ТОП-чемпионатларда иштирок этишмайди ёки унинг жамоаси ўртамиёналар қаторидан бқорига кўтарилмаган. Кимнидур ёшлигидаёқ ҳарид қилишади. Бошқалар эса “ўтириб қолишмоқда”. Ўтириб қолаётганлардан бири эса Испаниянинг “Сельта” аъзоси Нолитодир. Мануэль Агудо Дуран 1986 йилнинг 15 ноябр куни Санлукар-де-Баррамедада таваллуд топган. Бу футболчи ҳозирги кунга қадар Нолито “Барселона”, “Бенфика” ва “Гранада” жамоаларида тўп сурган.
Ўтган мавсумда Нолито “Сельта” жамоасининг нафақат ярим ҳимоядаги етакчиси бўлди балки бутун жамоани ортидан етаклаб юрди. 36 учрашувда майдонга тушган ҳужумчи 13 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва 15 маротаба голли пас етказиб берди. У “Бенфика”да ўзини яхши томондан кўрсатган эди.
Нолито хатто Португалиядан сўнг Испанининг “Гранада” жамоасида эмас балки бошқа кучлироқ жамоада тўп суриши мумкин эди. Португалияда тўп сураётган вақтда у билан “Атлетико” Мадрид, “Валенсия”, “Бешиктош” ва “Наполи” қизиқиш билдирган. У ёш бўлмасада иштиёқ ва кучга тўла. Кўҳна қитъанинг бошқа ТОП жамоасида ҳам тўп сура олади.
Кейинги футболчи “Бенфика” аъзоси Эдуардо Сальвио.
Футболчи фаолдиятини Аргентинанинг “Ланус” клубида бошлади. Икки мавсумдан сўнг, 2010 йил “Атлетико”га ўтди.
Бир йилдан сўнг у яна аввалги жамоасига қайтди. Кейин яна “Атлетико” уни таркибига қўшиб олди. Бироқ у “матрасчилар” сафида кўп тўп сурмади. Ва ниҳоят 2010 йилдан ҳозирги кунга қадар Эдуардо “бургутлар” аъзоси саналади.
Асосий таркиб ўйинчиси мана учинчи мавсумдирки лиссабонликларнинг юлдузи саналади. Ўтган мавсумда 29 учрашувда майдонга тушган Сальвио 9 та гол муаллифи ва шунча голли пас узатган. Ёши 25 бўлсада, у билан “МЮ”, “Ливерпуль” ва ПСЖ жиддий қизиқиш билдирган. Аммо Сальвио учун 30 млн евро кам деб ҳисоблаётган “Бенфика” рахбарияти футболчини осонлик билан қўйиб юборишга шошилмаяпти.
Рўйхатимизнинг навбатдаги қаҳрамони украиналик футболчи: АндрейЯрмоленко.
1989 йил Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида туғилган Ярмоленко бутун футболчилик фаолияти давомида Киевнинг “Динамо”сида тўп суради. Украина миллий терма жамоаси ва киевликларнинг етакчси.
"Украиналик Роналду" ўтган мавсумда 26 учрашувда 14 гол ва 13 голли пас муаллифи. Бу каби статистика мақтовга сазовор. Унинг физик ва жисмоний ҳолатини барча яхши билади. Дриблинг, икки оёқ билан яхши зарба ва жисмоний куч. Унинг бу кўрсаткичлари билан футбьолчи Англия, Испания ва Италияда бемалол тўп сура олади. У билан “Валенсия”, “Ливерпуль”, “Лацио” ва “Боруссия” М қизиқиш билдирмоқда. У “Динамо” раҳбариятига жамоадан кетиш нияти борлигини билдирган.
Аммо футболчи қайси жамоада тўп суриши ҳали номаълум.
Рўйҳатимизнинг навбатдаги ва сўнгги аъзоси ўзимизнинг футболчи. Бу мавзуда бир қатор футболчиларни келтириш мумкин. Бу борада кўп ўйландим ва Жамшид Искандаровда тўхтадим. Жамшид 1993 йил 16 октябр куни Хоразмда туғилган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва пойтахтимизнинг “Пахтакор” клуби аъзоси.
“Асосий жамоанинг бугунги таркибида “кичкинтой”лардан Жамшид Искандаров ўзини кўрсатаётмоқда”, деб таъриф берилган “Пахтакор” клубининг расмий вэб сайтида.
2011 йилда Искандаров Самарқанднинг “Динамо” таркибида Олийлигада дебют учрашувини ўтказди. Ўша йили у “Пахтакор” аъзоси айланди. Кейинги мавсумда Жамшид майдонга тушмаган бўлсада илк Ўзбекистон чемпионлигини қўла киритди. 2013 йилда бери клубининг етакчилари қаторида. Ўша йил Туркияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этди ва ўзини яхши томондан кўрсатди.
Айни вақтда у жароҳатидан сўнг тикланмоқда. Бундай қобилият билан Искандаров Россия, Украина, Жанубий Корея ва Туркия чемпионатлари клубларида тўп сура олади. Асосийси воқеалар ривожида шошилмаслик.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).