Бугун Англия Премьер-лигасининг навбатдаги, 14-турига старт берилади.
Мазкур турдан бир-биридан қизиқ учрашувлар ўрин олган. Жумладан,
"Манчестер Сити" - "Саутгемптон" тўқнашуви,
"Тоттенхэм" - "Челси" учрашуви Англия футболи мухлисларини бефарқ қолдирмаслиги аниқ. Аммо, ушбу турнинг марказий ўйини сифатида
"Лестер Сити" - "Манчестер Юнайтед" беллашувини танладик. Сабаби, бу икки клуб турнирнинг "чўққиси"дан жой олишган.
Ўтган мавсумда "Лестер Сити" ўз майдонида 1:3 ҳисобида "МЮ"га имкониятни бой бера туриб, якунда 5:3 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Аммо, ўшанда "Лестер" ҳатто турнир жадвали ўртасида ҳам эмасди. Бугунги ўйинга
Клаудио Раньери шогирдлари турнир пешқадами сифатида чиқади. "Тулкилар"нинг тўхтатиб бўлмас етакчиси
Жейми Варди эса бугун АПЛнинг янги рекордчисига айланиши мумкин.
"МЮ" таркибдаги кетма-кет йўқотишлардан яна ўйинида пасайиш сезилди. Ўтган турда
Луи ван Гал шогирдлари бир амаллаб "Уотфорд"ни мағлуб қилишди. Бугунги рақиб эса анча хавфли. "Қизил иблислар" ўтган йилги аламини олиш учун майдонга тушиши аниқ. Хуллас, мазкур ўйин ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслиги аниқ. Қўйида 14-турнинг анонси билан танишинг.
Англия Премьер-лигаси, 14-тур
28.11.2015
“Борнмут” – “Эвертон” (20:00)
“Астон Вилла” – “Уотфорд” (20:00)
“Кристал Пэлас” – “Ньюкасл Юнайтед” (20:00)
“Манчестер Сити” – “Саутгемптон” (20:00)
“Сандерленд” – “Сток Сити” (20:00)
“Лестер Сити” – “Манчестер Юнайтед” (22:30)
29.11.2015
“Тоттенхэм” – “Челси” (17:00)
“Вест Хэм” – “Вест Бромвич” (19:05)
“Ливерпуль” – “Суонси Сити” (21:15)
“Норвич Сити” – “Арсенал” (21:15)
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).