Маъмур Икромов: "Жамоа бугун ҳужумкор ўйин кўрсатади"
Бугун «Локомотив» жамоаси Осиё чемпионлар Лигаси чорак финалида майдонга тушади. Ўйиндан олдин жамоанинг тажрибали дарвозабони Маъмур Икромовнинг фикрлари билан қизиқдик.
Маъмур ака ассалом-у алейкум. Бугунги рақиб ҳақида нима дея оласиз?
-Жамоамиз араб клубини яхши ўрганди. Ҳамма ўйинга тайёр.
Бугун “Локомотив” қандай ўйин олиб боради? Яъни асосий эътибор нимага қаратилади?
-Мураббийимиз ҳужумкор ўйин кўрсатишни режалаштирган.
Жамоа ўйинга қанчалик тайёр?
- Барча болалар масъулиятни ҳис қилиб турибди. Чунки бутун Ўзбекистон бизга ишонади ва гъалаба кутади. Ўйлаймизки, бугун муҳлисларни ҳурсанд қиламиз.
Жамоага янги келиб қўшилган футболчилар ҳақида нима дея оласиз?
-Жамоага келиб қўшилган ўйинчиларнинг олинишининг асосий сабаби ҳам Осиё Чемпионлар Лигасида гъалаба қозониш. Бугун улар ўзларини кўрсатади деган умиддаман.
“Локомотив” жамоаси қайси меҳмонхонада жойлашган?
Жамоа “Данат” меҳмонхонасида жойлашган.
Об-ҳаво қандай?
Жуда ҳам дим ва иссиқ.
Нима бўлганда ҳам сизларга Penalti.uz жамоаси ҳамда футбол муҳлислари номидан омадлар тилаб қоламиз!
-Раҳмат.
Чарос Дўстматова суҳбатлашди.
Манба: penalti.uz
Киритилди: 18:03, 23.08.2016. Ўқилди: 8926 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар