Иньеста: «Луис Энрике жуда ҳурмат қиламан, аммо кўп нарсаларда унинг фикрига қўшилмасдим»
«Барселона» ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста жамоа собиқ бош мураббийи Луис Энрике билан муносабатлари ҳақида сўз қотди.
«Энрике билан муносабатларимиз ҳақида нималар ёзганини билмайман, аммо мураббий мени жамоага фойдали бўлиш нуқтаи назардан бошқарди. Менинг у билан суҳбатим ўзаро муносабатларга таъсир кўрсатмади. Ўтган мавсумдаги айрим қийинчиликларни инобатга олмаганда, 3 йил яхши ўтди. Энрикени ҳурмат қиламан, аммо баъзи нарсаларда фикрларимиз тўғри келмасди», — деди Иньеста.
Луис Энрике «Барселона» 2014 йилнинг май ойида қабул қилиб олганди. Биринчи мавсумда жамоа унинг қўлостида "требл" қайд этган бўлса, иккинчи мавсумда ички мусобақада "олтин дубл"ни расмийлаштирди. 2016/17 йилги мавсумда «Барселона» бирорта мусобақада ғолиб чиқа олмади.
Манба: championat.com
Киритилди: 17:22, 20.08.2017. Ўқилди: 6704 марта. Фикрлар: 8 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар