ОЧЛ чорак финалига 28 май куни қуръа ташланади
Шу йилнинг 28 май куни ОЧЛ ва ОФК кубогининг чорак финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбир ОФК қароргоҳи жойлашган Куала Лумпур шаклида бўлиб ўтади.
ОФК кубоги қуръаси соат 12:00да (Тошкент вақти билан) бошланса, ОЧЛга қуръа ташлаш маросими соат 13:00да ўтказилади.
Қуръа "кўр-кўрона" принцип асосида ўтказилади. Фақат Ғарб ва Шарқ минтақалари ўзаро бир-бирларига қарши ўйнамайдилар (умуман олганда, икки минтақа клублари финалгача тўқнаш келмайдилар).
Чорак финал баҳслари 19-20 ва 26-27 август кунлари бўлиб ўтади.
Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби нимчорак финалда Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клубига қарши ўйнайди. Ўйинлар 7 ва 14 май кунлари ўтказилади.
Киритилди: 19:29, 24.04.2014. Ўқилди: 4591 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар