ОФК вакиллари «Локомотив» стадионига ташриф буюрди
Кеча “Локомотив” стадионига Осиё Футбол Конфедерацияси вакиллари ташриф буюришди. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад — “Локомотив” профессионал футбол клубининг турли йўналишда, хусусан, молия, маркетинг, болалар футбол мактаби ҳамда уй ўйинлари ўтказиладиган стадион ҳолати ва унда хавфсизликни сақлаш борасида олиб борилаётган ишлар ва шу борадаги барча ҳужжатларни текширувдан ўтказиш эди.
Шу билан бир қаторда ташриф давомида ОФК вакиллари томонидан Осиё Чемпионлар Лигаси ва унда иштирок этиши мумкин бўлган жамоалар олдига қўйиладиган барча талаб ва мажбуриятлар ҳақида видео ва слайд кўринишидаги тақдимотлар намойиш этилди ва бафуржа тушунтирилди.
Шундан сўнг, комиссия аъзолари клубнинг бир неча бўлимлари ходимлари билан алоҳида суҳбатлашиб, саволларга жавоб олишди.
Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 12:50, 09.08.2014. Ўқилди: 7108 марта. Фикрлар: 3 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).