"Бавария" Европа чемпионлар лигасининг 2-турида Москвадан ғалаба билан қайтадиган бўлди. Гвардиола шогирдлари мухлисларсиз стадионда ўтказилган ўйинда ЦСКАни ягона гол эвазига мағлуб этишди.
Ўйиннинг 22-дақиқасида Марио Гётце жарима майдончасига кириб бораётганида Марио Фернандес подкат билан уни ён томондан йиқитдан. Белгиланган пенальтини Томас Мюллер аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди.
Кўп ўтмасдан Аҳмад Муса тезлиги эвазига ҳимоячидан қочиб кетиб, дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва зарба йўллади. Аммо Нойер зарбани қайтарди. Аҳмад тўпни Тошичга етказди, аммо ярим ҳимоячининг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.
Мюнхенликлар ўйинни тўлиқ назорат қилишди ва 3 очко билан ортга қайтадиган бўлишди. Ушбу ғалабадан кейин "Бавария" ўз очколарини 6тага етказиб олди. ЦСКА ҳисобида эса ҳамон очко йўқ.
ЕЧЛ, 2-тур
ЦСКА Россия – Бавария Германия 0:1 (0:1)
Гол: 0:1 – 22, пенальти Мюллер.
ЦСКА – Акинфеев, А.Березуцкий, Игнашевич, В.Березуцкий, Щенников, Миланов, Натхо (Думбия, 66), Муса, Р.Еременко, Тошич (Ефремов, 79), Фернандес.
Бавария – Нойер, Бернат, Бенатия, Данте, Лам, Алонсо, Гётце (Шакири, 77), Алаба, Роббен (Рафинья, 81), Мюллер, Левандовски (Писарро, 90).
Огоҳлантиришлар: Лам (40), Р.Еременко (45), Бенатия (68).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).