Англия чемпионатининг 8-турида "Манчестер Юнайтед" "Вест Бромвич" меҳмони бўлди.
Қийин ўтган урашувда 2:2 ҳисобда дуранг қайд этилди. Мезбонлар ўйиннинг бошидаёқ ҳисобни очдилар. Сессьенсон 8-дақиқада Де Хеани хафа қилди.
"МЮ"га ҳисобни тенглаштириш учун 40 дақиқа керак бўлди, яъни 2-бўлимнинг учинчи дақиқасида Феллайни ҳисобни 1:1 кўринишига олиб келди.
66-дақиқада Берахинонинг голи эвазига мезбонлар яна олдинга чиқиб олдилар. Урашув асосий вақтига уч дақиқа қолганда манчестерликларнинг голландиялик ҳимоячиси Дейли Блинд жамоа жонига оро кирди ва мағлубиятдан сақлаб қолди - 2:2
Вест Бромвич – Манчестер Юнайтед 2:2 (1:0, 1:2)
Голлар: 1:0 – 8 Сессеньон, 1:1 – 48 Феллайни, 2:1 – 66 Берахино, 2:2 – 87 Блинд.
Вест Бромвич – Майхилл, Уиздом, Доусон, Лескотт, Поконьоли, Моррисон, Гарднер, Дорранс, Сессеньон (Мулумбу, 86), Брант, Берахино.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Рафаэл, Жонс, Рохо, Шоу, Блинд, Янузай, Эррера (Феллайни, 46), Мата (Фалькао, 72), Ди Мария (Эшли Янг, 76), ван Перси.
Огоҳлантириш: Моррисон (39), Блинд (83), Рохо (90).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).