Учрашув тафсилоти
Ла-лига - 2014-15 / 8-тур / 18.10.2014 23:00 |
|
Барселона
Хави Эрнандес (60)
Неймар (72)
Месси (74) |
3
:
0
|
Эйбар
|
|
Огоҳлантиришлар |
|
|
Четлатишлар |
|
|
Жамоалар таркиби |
|
|
Захира таркиби |
|
|
Мураббий |
|
|
Қўшимча маълумотлар |
|
Ла-лига - 2014-15 / 8-тур / 18.10.2014 23:00 |
|
Барселона
Хави Эрнандес (60)
Неймар (72)
Месси (74) |
3
:
0
|
Эйбар
|
|
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+4' |
|
Учрашув якунланди. "Барселона" - "Эйбар" - 3:0.
|
90+3' |
|
Вуууууҳ! Иньестанинг узатмасидан кейин Месси дарвозагача 5 метр масофадан бош билан зарба берди. Посбон тўп йўналишини топди ва уни қайтарди!
|
90+1' |
|
Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Федерико Пиоваккари бош билан берган зарба дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди!
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
|
89' |
|
Вууууҳ, Мессининг ўзи жарима майдончасига кириб келди ва кучли зарба йўллади. Дарвозабон иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди
|
87' |
|
Сандро 17 метрдан тўпни олис бурчакка айлантирди. "Эйбар" дарвозабони тўпни эгаллаб олди
|
85' |
|
Тўпни назорат қилиш - 75/25%
|
83' |
|
Иньеста огоҳлантириш олди. Рақиб футболчисининг қўлидан тортгани учун
|
82' |
|
Мунир жарима майдончаси яқинида тўпни қабул қилди ва бир ҳимоячини алдаб зарба беришга уринди. Тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди
|
79' |
|
Сандро чап қанотда Альбадан тўпни қабул қилди ва жарима майдончаси ичида бир ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвоза томон зарба берди. Бошқа бир ҳимоячи тўп йўлига ғов бўлди
|
77' |
|
"Эйбар"да ўзгариш: Саул Берйон ўрнига Дани Нието тушди
|
77' |
|
"Барса"да сўнгги ўзгариш: Неймар ўрнига Мунир ал-Ҳаддодий туширилди
|
74' |
|
Ҳужумни Мессининг ўзи бошлади. У тўпни Неймарга узатиб, жарима майдончаси остонасида қабул қилди ва чап томондан ичкарига кириб, дарвозага зарба берди. Тўп олис устунга тегди ва тўрга бориб тушди
|
74' |
|
ГОООООООЛ! Месси, 3:0!
|
72' |
|
Алвеснинг узатмаси ниҳоят дарвозабонга муаммо туғдирди. Неймар тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон йўллади. "Эйбар" дарвозабони тўпни ўтказиб юборди
|
72' |
|
ГОООООООЛ! Неймар, 2:0!
|
71' |
|
"Барса"да ўзгариш: Педро ўрнига Сандро Рамирес туширилди
|
70' |
|
Хорди Альба жарима майдончаси ичида тўпни эгаллади ва бир ҳимоячидан ўтиб, ўнг оёқда зарба берди. Ируретагоина тўпни эгаллади
|
69' |
|
Яна олис масофадан етказилган узатмадан кейин "Эйбар" ҳужумчиси тўпни эгаллаб олди ва Пике таъқиби остида 16 метрдан дарвоза томон зарба берди. Браво тўпни эгаллаб олди
|
67' |
|
Майдон эгалари бурчак тўпини ўйинга киритишди. Месси Хави билан "девор" ўйнади ва икки ҳимоячи орасида бўлишига қарамай, ўткир бурчакдан кучли зарба берди. Дарвозабонга теккан тўп майдонни тарк этди
|
64' |
|
Энди эса Неймарга нисбатан фол ишлатилди. Жарима тўпи тепилади
|
63' |
|
Месси жарима майдончаси ичида турган Неймарга тўпни узатиб, ўзи югуриб бораётганида ҳимоячига урилиб йиқилди. Вазиятга яқин турган ҳакам қоида бузилишини қайд этмади
|
62' |
|
Бурчакдан етказилган тўпга Месси бош билан зарба берди. Зарба кучсиз чиқди. Посбон эгаллаб олди
|
60' |
|
Хавьер тўпни Месси узатди ва ўзи жарима майдончасига кириб борди. Лео тўпни ўз вақтида ярим ҳимоячига ташлаб берди. Хави бирга-бир вазиятни ҳавога совурмади!
|
60' |
|
ГООООООООЛ! Хави Эрнандес, 1:0!
|
58' |
|
Хави юқоридан узатган тўпига Неймар бош билан зарба берди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди
|
57' |
|
"Эйбар"да ўзгариш: Хавьер Лара ўрнига Федерико Пиоваккари тушди
|
56' |
|
Маскеранога нисбатан жарима майдончаси ташқарисида қоида бузилди
|
55' |
|
Серхи Роберто ўрнига Андрес Иньеста тушди
|
53' |
|
Серхи Роберто ва Лильо тўқнашиб кетиши оқибатида ҳар иккала футболчи жароҳат олишди
|
53' |
|
Хавьер Ларага сариқ карточка. Неймарни қўли билан тортиб йиқитгани учун
|
52' |
|
Бурчак тўпидан Пике тўпни дарвозага аниқ йўналтира олмади
|
50' |
|
Хави ўнг қанотда очилган Алвесга тўпни узатди. Даниел ҳаволатиб етказган тўпни Неймар ва Месси баравар бош билан зарба беришга ҳаракат қилишди. Зарба кучсиз чиқди, боз устига, Неймар ҳимоячига нисбатан қоида бузган деб топилди
|
48' |
|
Ўнг қанотдан бурчакка яқин жойда Алвесга нисбатан фол ишлатилди. Жаримадан етказилган тўпга Пике бош билан зарба берди. Ноаниқ
|
47' |
|
"Барса" бурчак тўпини ўйинга киритди. Қайтарилган тўпга Педро зарба берди. Тўп ҳимоячилардан майдонни тарк этди
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди
|
' |
|
Жамоалар майдонга қайтишмоқда. Иккинчи бўлим бошланади
|
' |
|
Ушбу мавсумнинг тўртинчи ўйинида "Барселона" биринчи бўлимда ҳисобни оча олмади
|
' |
|
Ҳозирча "Барселона" - "Эйбар" - 0:0. Меҳмонлар икки марта жуда қулай имкониятдан фойдалана олишмади. "Барса"да эса яққол голга тортадиган вазият Мессида бўлди - 1 марта
|
45+1' |
|
Ҳакамнинг хуштаги янгради. Танаффус.
|
45' |
|
Бурчак тўпидан кейин мезбонлар ҳужумга ўтишаётганида Лильо "Барса" футболчисига нисбатан қоида бузди ва огоҳлантириш олди
|
44' |
|
Вуууууҳ, Браво жамоасини яна бир марта муқаррар голдан қутқариб, мавсум бошидан буён "қуруқ" сериянинг сақланиб қолишига сабабчи бўлди. Яна олис масофадан етказилган узатмадан кейин Саул Берйон дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди ва зарба берди. Клаудио қорни билан зарбани қайтарди.
|
44' |
|
Педро ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси ҳаволатиб етказиб берди. Месси 11 метрли нуқта устида бош билан кучли зарба берди. Тўп дарвозабоннинг ўзига борди
|
42' |
|
Хави томонидан 16 метрдан йўлланган зарбани "Эйбар" посбони майдон ташқарисига уриб юборди. Бурчак тўпини эса унинг ўзи эгаллаб олди
|
41' |
|
Вууууууҳ, Андер Капа бўш дарвозани ишғол қила олмади! Чап қанот ярим ҳимоячиси майдонни тарк этаётган тўпни бир амаллаб олдинга тепиб юбориши оқибатида "Эйбар" ҳужумчиси Капа дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетди. У Бравони алдаб ўтди, аммо ўткир бурчак остида бўш қолган дарвозага тўпни йўллай олмади. Тўп дарвоза тўрига ён томондан тегди
|
40' |
|
Неймарга сариқ карточка кўрсатилди. Майдон марказидаги фол учун.
|
36' |
|
Месси жарима майдончасининг ўнг бурчагидан тўпни ҳаволатиб Хави томон узатди. Аммо жамоа сардори бош билан тўпга бироз ета олмай қолди
|
33' |
|
"Барса" гўёки кучини асраб ўйнаётгандек...
|
28' |
|
Чап қанотдан етказилган тўпга Педродан кўра дарвозабон тезроқ етиб олди
|
27' |
|
Навбатдаги бурчак тўпини тепишади мезбонлар
|
25' |
|
Месси жарима майдончаси ташқарисида турган рақиб ҳимоячиси билан "девор" ўйнади (ҳимоячи ўзи билмаган ҳолда унга тўпни бериб қўйди) ва Лео дарвоза томон зарба берди. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди
|
23' |
|
Алвеснинг узатмасини ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи
|
20' |
|
Вуууууҳ, Месси! Лео тўпни Хавига узатиб, ўзи қайта қабул қилиб олди ва ўткир бурчак остида дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди. Аммо унинг зарбасини посбон оёғи билан қайтарди
|
19' |
|
Неймар яна чап қанотдан тўпни жарима майдончаси ичида турган Мессига узатди. Лео 4-5 нафар ҳимоячи орасидан зарба беришга улгурмади
|
18' |
|
Алвес ўнг қанотдан узатган тўпни Серхи Роберто 11 метрли нуфта атрофида кўкраги билан қайтарди ва сакраётган тўпга аниқ зарба бера олмади
|
15' |
|
Месси жарима тўпини ўйинга киритди. Бироқ Пике ўз жойини ўзгартиргани учун тўп майдонни тарк этди
|
14' |
|
"Эйбар" жарима тўпини ўйинга киритди. Жарима майдончаси ичидаги футболчилардан бири офсайдда қолган экан
|
11' |
|
Месси жарима майдончаси ичидаги Альба билан "девор" ўйнади ва тўпни дарвозабон майдончасидаги Педрога узатди. Ҳимоячи тўпни қайтариб юборди
|
9' |
|
Бурчакдан етказилган тўпга Матьё бош билан зарба берди. Ноаниқ
|
8' |
|
Неймар чап қанотдан олдинга ўтди ва ҳимоячилар орасидан тўпни Мессига узатди. Лео дарвозабон билан юзма-юз ҳолатга чиқиши мумкин бўлган вазиятда тўни ҳимоячи тепиб юборди. Бурчак тўпи
|
4' |
|
"Эйбар" футболчиси Лара майдон марказидан тўпни жарима майдончасининг ўнг томонига етказди. Футболчи тўпни дарвозабон майдончасига бурди. Браво муаммосиз уни эгаллаб олди
|
3' |
|
Серхи Роберто жарима майдончаси чизиғи устидан зарба берди. Тўп ҳимоячидан ортга қайтди
|
3' |
|
Каталонияликлар майдон марказида тўпни назорат қилишмоқда
|
1' |
|
Ўйин бошланди. Баҳсни "Камп Ноу" соҳиблари бошлаб беришди
|
' |
|
Ла лига. "Барселона" ўз майдонида "Эйбар"ни қабул қилмоқда. Ушбу ўйинни биргаликда кузатиб борамиз
|
1' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари
|
Ла-лига - 2014-15 / 8-тур / 18.10.2014 23:00 |
|
Барселона
Хави Эрнандес (60)
Неймар (72)
Месси (74) |
3
:
0
|
Эйбар
|
|
Ла-лига - 2014-15 / 8-тур / 18.10.2014 23:00 |
|
Барселона
Хави Эрнандес (60)
Неймар (72)
Месси (74) |
3
:
0
|
Эйбар
|
|
Баҳсли ВАР қарорларига ихтисослашган Archivo портали Ямалнинг инобатга олинмаган голи билан эпизоднинг 3D моделини яратди.
Киритилди: 19:18, 22.04.2024. Ўқилди: 30674 марта. Фикрлар сони: 130 та.
Криштиану Роналду ўзига ишонади. Португалиялик юлдуз ўзига бўлган кўрсатмалар орқали бу ишончни оширишга уринаётган кўринади.
Киритилди: 21:23, 20.04.2024. Ўқилди: 14073 марта. Фикрлар сони: 9 та.
Леверкузеннинг "Байер" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо ЕЧЛ чорак финалида "Реал"нинг "Манчестер Сити" устидан қозонилган ғалабасини баҳолади.
Киритилди: 13:56, 19.04.2024. Ўқилди: 12333 марта. Фикрлар сони: 10 та.
ЦСКА клуби матбуот хизмати ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаевни U23 Осиё кубогига қачон қўйиб юборишини маълум қилди.
Киритилди: 22:19, 19.04.2024. Ўқилди: 11160 марта. Фикрлар сони: 4 та.
Ямалнинг зарбасидан сўнг ҳакамлар "Эл-Класико"да каталонияликларнинг голини хатога йўл қўйгани исботланса, "Барселона" "Реал" билан ўйинни такрорлашни талаб қилади.
Киритилди: 19:02, 22.04.2024. Ўқилди: 10735 марта. Фикрлар сони: 47 та.
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва тез орада Испанияга ўтиши мумкин.
Киритилди: 07:22, 21.04.2024. Ўқилди: 10511 марта. Фикрлар сони: 31 та.
Opta алгоритми бу мавсумда Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш учун фаворит клубни аниқлади.
Киритилди: 12:55, 19.04.2024. Ўқилди: 10062 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Қатарда бўлиб ўтаётган U23 Осиё кубогида гуруҳ босқичи якунига етиб, плей-оффга чиққан жамоалар номи аниқ бўлди.
Киритилди: 22:59, 23.04.2024. Ўқилди: 10041 марта. Фикрлар сони: 7 та.
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Реал"нинг УEФА Чемпионлар лигаси нимчорак финал жавоб ўйинидаги ўйини ҳақида гапирди.
Киритилди: 11:09, 20.04.2024. Ўқилди: 9845 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ҳукумат Мадридда истиқомат қилувчи ва сармоя киритаётган хорижликлар учун минтақавий даромад солиғини бекор қилади.
Киритилди: 15:06, 22.04.2024. Ўқилди: 9708 марта. Фикрлар сони: 1 та.
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб ўйини олдидан журналистлар билан суҳбатлашди.
Киритилди: 18:18, 16.04.2024. Ўқилди: 18175 марта. Фикрлар сони: 29 та.
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд "Реал" ва "Барселона" таклифлари туфайли ёзда қаерга кўчиб ўтишни хоҳлашини танлади.
Киритилди: 13:47, 26.03.2024. Ўқилди: 17357 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Дани Алвес қамоқдан озод қилинди.
Киритилди: 03:54, 26.03.2024. Ўқилди: 17164 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Дон Карло Ла Лига ва Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган ҳолда "олтин дубл" қайд этди. Биз унинг 2013 ва 2015 йиллардаги биринчи мавсумида амалга оширган 10 та трансферини кўриб чиқишга қарор қилдик.
Киритилди: 08:00, 05.04.2024. Ўқилди: 12530 марта. Фикрлар сони: 3 та.
"Баер" бош мураббийи Хаби Алонсонинг келажакдаги режалари маълум бўлди.
Киритилди: 14:07, 15.04.2024. Ўқилди: 12331 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 10:17, 24.04.2024. Ўқилди: 5983 марта. Фикрлар сони: 64 та.
Арне Слот "Ливерпуль" бош мураббийи лавозимига асосий даъвогар ҳисобланади.
Киритилди: 11:31, 24.04.2024. Ўқилди: 5221 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Барселона"нинг 16 ёшли футболчиси Ламин Ямал "ПСЖ"нинг трансфер мақсадларидан бири.
Киритилди: 06:00, 24.04.2024. Ўқилди: 5182 марта. Фикрлар сони: 2 та.
Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Жамол Мусиала нега Чемпионлар лигасида “ПСЖ”га қарши ўйинда Лионель Мессининг футболкасини ололмаганини тушунтирди.
Киритилди: 14:34, 24.04.2024. Ўқилди: 3119 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Sport телеканали 24 апрель, чоршанба куни қуйидаги кўрсатув ва трансляцияларни эфирга узатишни режалаштирган.
Киритилди: 07:02, 24.04.2024. Ўқилди: 3011 марта. Фикрлар сони: 1 та.
Франция президенти Эммануэл Макрон хайрия ўйинида иштирок этади.
Киритилди: 20:35, 20.04.2024. Ўқилди: 453 марта. Фикрлар сони: 0 та.
15 апрель куни “Ҳиллсборо воқеаси”га 35 йил бўлди.
Киритилди: 23:48, 15.04.2024. Ўқилди: 2216 марта. Фикрлар сони: 2 та.
Элсаид Ҳюсай қайнотаси билан ёнаётган Ferrari'дан қочиб омон қолган.
Киритилди: 22:21, 13.04.2024. Ўқилди: 493 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Жанубий Африканинг “Кайзер Чифс” клуби марказий ҳимоячиси, 24 ёшли Люк Флерс ёнилғи қуйиш шохобчасида, жиноятчилар унинг машинасини ўғирламоқчи бўлганида отиб ўлдирилган.
Киритилди: 00:07, 06.04.2024. Ўқилди: 806 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Барселона» клуби собиқ футболчиси Жерар Пике коррупцион тизим яратганликда айбланмоқда.
Киритилди: 20:08, 04.04.2024. Ўқилди: 1545 марта. Фикрлар сони: 0 та.
“Реал Мадрид”, “Милан” ва “Манчестер Сити” клубларининг собиқ ҳужумчиси Робиньо бошқа маҳбуслар билан бирга маҳаллий футбол чемпионатида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
Киритилди: 23:32, 02.04.2024. Ўқилди: 2512 марта. Фикрлар сони: 0 та.
ФИФА кунлари бошланишидан олдин Бельгия чемпионатида жуда таъсирли воқеликлар кузатилди
Киритилди: 15:33, 30.03.2024. Ўқилди: 3209 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Атлетико» ҳужумчиси Депайнинг агенти «Барселона» собиқ футболчиси Дани Алвеснинг қамоқдан озодликка чиқиш учун Мемфис гаров пулини тўлаб берганлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Киритилди: 10:22, 28.03.2024. Ўқилди: 3947 марта. Фикрлар сони: 1 та.
Криштиану Роналду дунёнинг энг гўзал аёл футболчиси сифатида тан олинган Ана Мария Марковичга тенг келолмади.
Киритилди: 06:35, 28.03.2024. Ўқилди: 7059 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Машҳур футбол юлдузи Криштиану Роналду Португалияда янги Ferrari автомобили бошқарувида кўриниш берди.
Киритилди: 11:52, 27.03.2024. Ўқилди: 3142 марта. Фикрлар сони: 5 та.