Учрашув тафсилоти
АПЛ - 2014-15 / 27-тур / 01.03.2015 17:00 |
|
Ливерпуль
Жордан Хендерсон (11)
Филиппе Коутиньо (75) |
2
:
1
|
Манчестер Сити
Эдин Жеко (25) |
|
Огоҳлантиришлар |
|
|
Четлатишлар |
|
|
Жамоалар таркиби |
|
|
Захира таркиби |
|
|
Мураббий |
|
|
Қўшимча маълумотлар |
|
АПЛ - 2014-15 / 27-тур / 01.03.2015 17:00 |
|
Ливерпуль
Жордан Хендерсон (11)
Филиппе Коутиньо (75) |
2
:
1
|
Манчестер Сити
Эдин Жеко (25) |
|
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
' |
|
"Ливерпуль" ўз очколарини 48тага етказди ва 4-ўринга кўтарилиб олди. Шунча очкога эга бўлган "Арсенал" яна 10 дақиқадан сўнг "Эвертон"га қарши баҳсни бошлайди
|
90+4' |
|
Ўйин якунланди! "Ливерпуль" - "Манчестер Сити" - 2:1!
|
90+3' |
|
Агуэро жамоадоши билан "девор" ўйнаб олиб, жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Зарба қовушмади
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
|
90' |
|
Вуууууууҳ! Яҳё Туре жарима майдончасига кириб келди ва ёнида турган Сильвага пас берди. Давиднинг кучли зарбаси олис устун ёнидан ўтиб кетди!
|
87' |
|
Вуууууҳ! "Ливерпуль" рақиб жарима майдончасига яқин жойда прессинг қўллади ва Яҳёни хато қилишга мажбур қилишди. Натижада Старриж бирга бир вазиятга чиқиб бориб, зарба йўллади. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди!
|
86' |
|
Вильфрид Бони сариқ карточка олди
|
85' |
|
Вуууҳ! Стерлингнинг узатмасидан кейин Коутиньо жарима майдончаси чизиғи устидан зарба йўллади. Тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди
|
82' |
|
"Сити"да яна бир ўзгариш: Самир Насри ўрнига Фрэнк Лэмпард туширилди
|
82' |
|
"Ливерпуль"да ўзгариш: Жо Аллен ўрнига Коло Туре туширилди
|
82' |
|
Милнер сариқ карточка олди
|
79' |
|
Вууууууҳ! Агуэрррооооо! "Ливерпуль" жарима майдончасига ҳаводан етказилган узатмани ҳимоячи қайтарди. Қайтган тўпни Агуэро жарима майдончаси ичида эгаллади ва икки ҳимоячини алдаб, зарба йўллади. Тўп олис устун ёнгинасидан ўтиб кетди!!!
|
78' |
|
"Сити"да ўзгариш: Фернандиньо ўрнига Вильфрид Бони туширилди
|
76' |
|
"Ливерпуль"да ўзгариш: Маркович ўрнига Старридж туширилди
|
75' |
|
ГОООООООООЛ! Коутиньо! 2:1!!! Худди Хердерсоннинг голининг "эгизаги" бўлди! Филиппе жарима майдончаси бурчагидан кучли зарба йўллаб, олис бурчакни аниқ нишонга олди! Жо Харт зарбани қайтара олмади!
|
73' |
|
Коларов чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказганидан кейин ҳимоячилар тўпни қайтаришди ва мезбонлар қарши ҳужумга ўтишди. Стерлинг рақибдан ўтиб кета олмади
|
70' |
|
Жарима майдончасининг ўнг томонидан белгиланга жарима тўпини Сильва амалга оширди. Тўп ҳеч кимга тегмай, қарама-қарши томонга ўтиб кетди
|
69' |
|
Самир Насри ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва шерикларига пас бераётганида ҳимоячилар тўпни қайтариб қолишди
|
65' |
|
Хендерсон жарима майдончасида очилаётган жамоадоши томон яхши пас берди. Тўпни Харт эгаллаб олди
|
61' |
|
Коларов чап қанотда чиройли финт билан ҳимоячидан ўтиб, жарима майдончасига кириб борди, аммо узатма беришни қойиллатмади
|
60' |
|
Ўйин темпи бироз тушди.
|
58' |
|
"Сити"да ўзгариш: Жекор ўрнига Милнер тушди
|
57' |
|
Самир Насри сариқ карточка олди
|
56' |
|
Коутиньо ўнг қанотдан очилаётган Стерлингга икки марта узатма берди. Дастлабкисини ҳимоячи қайтарган бўлса, иккинчи узатмани дарвозабон эгаллаб олди.
|
54' |
|
Жаримадан етказилган узатмани Шкртел бош билан Лалланага узатди, аммо Мартин офсайдда қолди. Адам гол ургани эса энди ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас!
|
53' |
|
Фернандиньо ўйин қоидасини бузди
|
53' |
|
Иккинчи бўлим бошида мезбонлар анча фаол ўйнашмоқда
|
52' |
|
Вууууууҳ, Стерлинг! Лаллана ўнг қанотдан берган узатмасини дарвозага яқин турган Раҳим дарвоза томон аниқ бура олмади!
|
49' |
|
Мезбонлар "Сити" жарима майдончаси томон яхши босим ташкил қилишди. Аммо хавфли вазият юзага келтира олишмади
|
46' |
|
Вуууҳ! Сабалета ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди ва Агуэро бош билан зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди
|
' |
|
Ҳозирча "Ливерпуль" - "Манчестер Сити" - 1:1. Танаффус
|
45+1' |
|
Биринчи бўлим якунланди.
|
45+1' |
|
Эҳҳҳ, Стерлинг! Жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва дарҳол зарба бериш ўрнига ҳимоячини алдамоқчи бўлди. Ҳимоячи тўпни орқароққа қайтарди. Шундан сўнг Раҳим чап оёқда зарба йўллади. Харт тўпни эгаллаб олди
|
45' |
|
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
|
45' |
|
"Ливерпуль" бурчак тўпини ўйинга киритди. Сабалета бош билан тўпни узоқлаштирди
|
44' |
|
Сабалета Туре билан "девор" ўйнаб, ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб борди, аммо тўп учун курашда Ловрен уни қўли билан итариб йиқитди. Ҳакам ўйинни тўхтатмади
|
43' |
|
Вуҳ! Коутиньо 28 метрлардан кучли зарба йўллади. Тўп тўппа-тўғри Хартнинг қўлига бориб тушди
|
42' |
|
Бу сафар Агуэро офсайдда деб топилди
|
41' |
|
Туре майдон марказидан Жеко томон узатма берди. Аммо Эдин офсайдда қолганди
|
39' |
|
Раҳим Стерлинг офсайдда қолди
|
37' |
|
Коларов майдон марказининг чап томонидан жарима майдончаси чизиғи устига узатма берди. Тўпни даврозабон эгаллади
|
35' |
|
Оҳо! Марковичнинг "парашют" узатмасидан кейин Лаллана жарима майдончасига кирди ва тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон бурди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
|
34' |
|
Жарима майдончаси ташқарисида Агуэро ва Жеко қисқа масофадан бир бирларига тўпни узатишди. Эдин тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди, акс ҳолда 16 метрлардан зарба йўллаши мумкин эди
|
32' |
|
Жеко олис масофадан анча ноаниқ зарба йўллади
|
29' |
|
Жаримадан етказилган тўпни Компани жарима майдончаси ичида ўзига бўйсундира олмади
|
28' |
|
Давид Сильвага нисбатан ўйин қоидасини бузди Жо Аллен
|
25' |
|
ГООООООООЛ! Эдин Жеко! 1:1! Агуэро 3 ҳимоячи орасидан амплуадошига узатма берди ва Жеко бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қилди!
|
22' |
|
Вууҳ! Коутиньонинг узатмасидан кейин Стерлинг бир ҳимоячини алдаб, чап қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва дарвоза олдига узатма берди. Тўп ҳеч кимга тегмасдан нариги қанотга ўтиб кетди...
|
21' |
|
Альберто Морено чап қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва ўнг оёқда зарба йўллади. Зарбани ноаниқ бўлди
|
19' |
|
Сабалета ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб борди, аммо Шкртел қайтарган тўп Паблонинг ўзидан майдонни тарк этди
|
17' |
|
"Сити" позицион ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилмоқда. "Ливерупуль" ҳозирча яхши ҳимояланмоқда.
|
14' |
|
Даҳшатли ўйин! Супер старт!
|
13' |
|
ВУуууууууууҳ! Марказдан узатилган тўпни Агуэро жарима майдончаси ичида қабул қилди ва деярли бирга бир вазиятда зарба йўллади. Тўп олис устунга тегиб қайтди!!!
|
11' |
|
ГОООООООООЛ! Хендерсооооон! 1:0! Супергол! 18 метрлардан йўлланган зарба дарвоза тўсинига тегиб, дарвозага кириб кетди!
|
9' |
|
"Ливерпуль" ҳисобни очганди, бироқ футболчи офсайдда тўпни қабул қилгани учун гол инобатга олинмади
|
8' |
|
Вууууууҳ! Лаллана тўп билан марказдан жарима майдончасига кириб келди ва икки рақиб футболчиси орасида бўлишига қарамай, зарба йўллади. Харт тўпни эгаллаб олди
|
8' |
|
Чап қанотдан ерлатиб узатилган тўпни "Ливерпуль" ҳимоячиси қайтарди. Қайтган тўпни 20 метрлардан Туре дарвоза томон йўллашга ҳаракат қилди. Тўп ён томонга кетиб қолди. Сабалетанинг узатмаси эса муваффақиятсиз чиқди
|
5' |
|
Ҳозирча "Ливерпуль" ҳужум ташкил қила олмаяпти
|
3' |
|
Жеко жарима майдончасига узатма берган пайтда Агуэро офсайдда қолди
|
2' |
|
Тўпни меҳмонлар назорат қилишмоқда
|
1' |
|
Ўйин бошланди!
|
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" жамоалари майдонда саф тортишди. Қизилларнинг машҳур қўшиғини бутун стадион баралла куйламоқда!
|
АПЛ - 2014-15 / 27-тур / 01.03.2015 17:00 |
|
Ливерпуль
Жордан Хендерсон (11)
Филиппе Коутиньо (75) |
2
:
1
|
Манчестер Сити
Эдин Жеко (25) |
|
АПЛ - 2014-15 / 27-тур / 01.03.2015 17:00 |
|
Ливерпуль
Жордан Хендерсон (11)
Филиппе Коутиньо (75) |
2
:
1
|
Манчестер Сити
Эдин Жеко (25) |
|
Антонио Рюдигер Криштиану Роналдуни "Реал Мадрид" тарихидаги энг буюк футболчи деб атади.
Киритилди: 16:35, 04.05.2024. Ўқилди: 16668 марта. Фикрлар сони: 12 та.
"Реал"нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан Чемпионлар лигаси финалига ким чиқади деган саволга жавоб берди
Киритилди: 08:14, 06.05.2024. Ўқилди: 13667 марта. Фикрлар сони: 11 та.
"Барселона" бош мураббийи Хави ҳимоячи Эрик Гарсия ҳақида гапирди.
Киритилди: 16:14, 05.05.2024. Ўқилди: 13341 марта. Фикрлар сони: 5 та.
Аввалроқ "Бавария"да ишлаган Пеп Гвардиола немис гранди ҳақида гапирди.
Киритилди: 10:12, 05.05.2024. Ўқилди: 12174 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти асосий дарвозабон борасида танлов қилган.
Киритилди: 10:37, 03.05.2024. Ўқилди: 10790 марта. Фикрлар сони: 5 та.
"Бир қозонда икки қўчқорнинг калласи қайнамайди".
Киритилди: 16:04, 07.05.2024. Ўқилди: 10509 марта. Фикрлар сони: 35 та.
Криштиану Роналду 2025 йилнинг февраль ойида 40 ёшини нишонлайди.
Киритилди: 11:26, 03.05.2024. Ўқилди: 9869 марта. Фикрлар сони: 2 та.
Киритилди: 20:05, 06.05.2024. Ўқилди: 9807 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ўзбекистон-U23 терма жамоасининг Олимпиададаги ўйинлари бўйича тақвими эълон қилинди.
Киритилди: 11:14, 05.05.2024. Ўқилди: 9114 марта. Фикрлар сони: 15 та.
UFC промоушени ўрта вазн тоифасида жанг қилувчи ўзбекистонлик спортчи Маҳмуд Муродов билан шартномани бекор қилди.
Киритилди: 12:05, 03.05.2024. Ўқилди: 8836 марта. Фикрлар сони: 11 та.
Баҳсли ВАР қарорларига ихтисослашган Archivo портали Ямалнинг инобатга олинмаган голи билан эпизоднинг 3D моделини яратди.
Киритилди: 19:18, 22.04.2024. Ўқилди: 33360 марта. Фикрлар сони: 130 та.
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб ўйини олдидан журналистлар билан суҳбатлашди.
Киритилди: 18:18, 16.04.2024. Ўқилди: 18695 марта. Фикрлар сони: 29 та.
Доҳада бўлиб ўтаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги ўзининг ҳал қилувчи палласига келди.
Киритилди: 11:26, 26.04.2024. Ўқилди: 16375 марта. Фикрлар сони: 3 та.
Қатарда бўлиб ўтаётган U23 Осиё кубогида гуруҳ босқичи якунига етиб, плей-оффга чиққан жамоалар номи аниқ бўлди.
Киритилди: 22:59, 23.04.2024. Ўқилди: 14622 марта. Фикрлар сони: 10 та.
Криштиану Роналду ўзига ишонади. Португалиялик юлдуз ўзига бўлган кўрсатмалар орқали бу ишончни оширишга уринаётган кўринади.
Киритилди: 21:23, 20.04.2024. Ўқилди: 14610 марта. Фикрлар сони: 9 та.
Россия чемпионатининг 27-тури доирасида ЦСКА клуби ўз майдонида "Рубин"ни қабул қилиб, баҳснинг сўнгги дақиқаларида ғалабани қўлдан чиқарди.
Киритилди: 05:41, 07.05.2024. Ўқилди: 4837 марта. Фикрлар сони: 1 та.
Sport телеканали бугун — 7-май, сешанба куни қуйидаги кўрсатув ва трансляцияларни эфирга узатишни режалаштирган.
Киритилди: 07:00, 07.05.2024. Ўқилди: 3538 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Чемпионлар лигаси ярим финалида “Бавария”га қарши жавоб ўйинида қайси дарвозабон майдонга тушишини айтди.
Киритилди: 18:59, 07.05.2024. Ўқилди: 3084 марта. Фикрлар сони: 7 та.
Аббосбек Файзуллаев 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиадада иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
Киритилди: 11:12, 07.05.2024. Ўқилди: 2943 марта. Фикрлар сони: 8 та.
Бильбаонинг "Атлетик" жамоасида тўп тепаётган Нико Уильямс "Барселона"га ўтишга қизиқмоқда.
Киритилди: 08:37, 07.05.2024. Ўқилди: 2838 марта. Фикрлар сони: 1 та.
Спорт клублари ҳайвонларга қандай ёрдам беради?
Киритилди: 23:47, 26.04.2024. Ўқилди: 979 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Франция президенти Эммануэл Макрон хайрия ўйинида иштирок этади.
Киритилди: 20:35, 20.04.2024. Ўқилди: 529 марта. Фикрлар сони: 0 та.
15 апрель куни “Ҳиллсборо воқеаси”га 35 йил бўлди.
Киритилди: 23:48, 15.04.2024. Ўқилди: 2330 марта. Фикрлар сони: 2 та.
Элсаид Ҳюсай қайнотаси билан ёнаётган Ferrari'дан қочиб омон қолган.
Киритилди: 22:21, 13.04.2024. Ўқилди: 511 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Жанубий Африканинг “Кайзер Чифс” клуби марказий ҳимоячиси, 24 ёшли Люк Флерс ёнилғи қуйиш шохобчасида, жиноятчилар унинг машинасини ўғирламоқчи бўлганида отиб ўлдирилган.
Киритилди: 00:07, 06.04.2024. Ўқилди: 858 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Барселона» клуби собиқ футболчиси Жерар Пике коррупцион тизим яратганликда айбланмоқда.
Киритилди: 20:08, 04.04.2024. Ўқилди: 1580 марта. Фикрлар сони: 0 та.
“Реал Мадрид”, “Милан” ва “Манчестер Сити” клубларининг собиқ ҳужумчиси Робиньо бошқа маҳбуслар билан бирга маҳаллий футбол чемпионатида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
Киритилди: 23:32, 02.04.2024. Ўқилди: 2553 марта. Фикрлар сони: 0 та.
ФИФА кунлари бошланишидан олдин Бельгия чемпионатида жуда таъсирли воқеликлар кузатилди
Киритилди: 15:33, 30.03.2024. Ўқилди: 3244 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Атлетико» ҳужумчиси Депайнинг агенти «Барселона» собиқ футболчиси Дани Алвеснинг қамоқдан озодликка чиқиш учун Мемфис гаров пулини тўлаб берганлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Киритилди: 10:22, 28.03.2024. Ўқилди: 3967 марта. Фикрлар сони: 1 та.
Криштиану Роналду дунёнинг энг гўзал аёл футболчиси сифатида тан олинган Ана Мария Марковичга тенг келолмади.
Киритилди: 06:35, 28.03.2024. Ўқилди: 7149 марта. Фикрлар сони: 0 та.