Учрашув тафсилоти
Суперлига - 2015 / 6-тур / 27.04.2015 17:00 |
|
Локомотив
Руслан Корян (12)
Икром Алибоев (67) |
2
:
1
|
Пахтакор
Станислав Андреев (51-пен.) |
|
Огоҳлантиришлар |
|
|
Четлатишлар |
|
|
Жамоалар таркиби |
|
|
Захира таркиби |
|
|
Мураббий |
|
|
Қўшимча маълумотлар |
|
Суперлига - 2015 / 6-тур / 27.04.2015 17:00 |
|
Локомотив
Руслан Корян (12)
Икром Алибоев (67) |
2
:
1
|
Пахтакор
Станислав Андреев (51-пен.) |
|
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+4' |
|
ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ! "ЛОКОМОТИВ" - "ПАХТАКОР" - 2:1
|
90+3' |
|
Эҳҳҳ, Кояшевич! "Локомотив" футболчилари бир ҳимоячига қарши икки футболчи бўлиб чиқиб кетишди. Аммо Дамир Темурхўжага аниқ пас бера олмади. Тўп Лобанов томонга кетиб қолди.
|
90+1' |
|
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
|
90' |
|
Вууууҳ! Ўнг қанотдан дарвоза олдиаг етказилган узатмага Каримов бироз ета олмади. Нестеров тўпни эгаллади
|
88' |
|
"Пахтакор"да ўзгариш бўлди. Ораховац ўрнига Навруз Алимов туширилди
|
88' |
|
Сергеев чап қанотдан ерлатиб узатма берди. Нестеров яқин устун олдида тўпни эгаллади. Пардаев бироз кеч қолди
|
87' |
|
Кападзени замбилда майдондан олиб чиқиб кетишди
|
86' |
|
Вуууҳ! Ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг Темурхўжа Абдухолиқов бир ҳимоячи таъқиби остида дарвоза томон яқинлашди. Ҳимоячини алдаб дарвоза томон зарба берди. Лобанов тўпни эгаллаб олди!
|
84' |
|
Яхши вазият! Сергеев чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвоза яқинига узатма берди. Козак тўпни дарвоза томон бурди, аммо кучли чиқмади, тўпни Игнат эгаллади
|
83' |
|
Ҳошимовнинг узатмасидан Пардаев "чаёнсифат" услубда зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
|
82' |
|
Вуууууҳ! Чап қанотдан етказилган узатмани Каримов жарима майдончаси ичида — ўнг қанотдан дарвозабон майдончасига узатма берди. Пардаев зарба беришга улгурмади. Яничич тўпни тепиб юборди
|
80' |
|
Эрматов Даврон Ҳошимовни аяди. Ҳимоячи ўта қўполлик билан Шоаҳмедовни йиқитди. Иккинчи сариққа тортадиган вазият эди...
|
79' |
|
Кояшевич ўнг қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончаси тақшарисидан зарба йўллади. Лобанов тўпни эгаллади.
|
77' |
|
"Локомотив"да сўнгги ўзгариш: Руслан Корян ўрнига Темурхўжа Абдухолиқов баҳсни давом эттиради
|
76' |
|
"Пахтакор"да ўзгариш: Андреев ўрнига Баҳодир Пардаев ўйинни давом эттиради. Иккинчи голдан кейин эса Исматуллаев ўрнига Жалолиддин Машарипов ҳам туширилганди.
|
75' |
|
Каримов ўнг қанотдан етказган узатмасини Нестеров эгаллаб олди
|
71' |
|
"Локомотив"да иккинчи ўзгариш: Лутфулла Тўраев ўрнига Дамир Кояшевич туширилди
|
69' |
|
Тезкор қарши ҳужумга ўтаётган Шоаҳмедовни очиқчасига тепиб йиқитгани учун Даврон Ҳошимов огоҳлантириш олди.
|
67' |
|
ГООООООЛ! Икром Алибоев! 2:1! Кападзенинг олдинга ерлатиб берган узатмасини Шоаҳмедов тўхтатди, аммо Икром тўпни олиб қўйди ва икки ҳимоячи орасидан ўтиб бирга вазиятга чиқиб борди ҳамда Лобановни доғда қолдирди!
|
64' |
|
Шерзод Каримов тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
|
62' |
|
Мерзляков бурчак зарбаси ишлади. Майдон эгалари уни қайтаришди
|
61' |
|
"Пахтакор"нинг ҳужуми чап қанотдан ўнг томонга кўчирилди. Шерзод Каримов бир ҳимоячини алдади ва зарба берди. Ноаниқ
|
60' |
|
Вуууууҳ! Шоаҳмедов жарима майдончасига бурчагидан йўллаган зарба дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи
|
58' |
|
Жарима зарбасини "Пахтакор" ҳимоячилари қайтаришди. Такрорий ҳужум пайтида бурчак тўпи ишланди.
|
57' |
|
Егорь Кримец хавфли ўйнагани учун сариқ карточка олди. Чап қанотдан жарима зарбаси
|
55' |
|
Вуууууууҳҳҳҳ! Ҳасанов бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячи бош билан тўпни ўша томонга қайтарди. Жасур такрорий узатма берган пайтда Корян яқин масофадан бош билан дарвозани ишғол қила олмади. Тўп тўсини устидан ўтиб кетди!
|
54' |
|
"Локомотив"да ўзгариш: Олег Зотеев ўрнига катта Жасур Ҳасанов туширилди
|
52' |
|
Кападзенинг узатмасидан кейин Корян бирга бир вазиятга чиқди, аммо офсайдда қолган экан
|
51' |
|
ГООООЛ! Станислав Андреев, 1:1! Нестеров зарбани қайтара олмади!
|
50' |
|
ПЕНАЛЬТИ! "Локомотив" дарвозасига! Бурчакдан тўп етказилганидан кейин ҳимоячилар қайтаришди. Кримец бош билан зарба бермоқчи бўлганида Муллажонов уни тепиб юборди.
|
49' |
|
"Пахтакор" қарши ҳужумга ўтди. Сергеев жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбага Яничич оёқ қўйди ва тўп майдонни тарк этди. Бурчак тўпи
|
48' |
|
МУстафоев чап қанотдан етказган узатмасини Кримец қайтарди. Санжар Шоаҳмедов жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Лобанов тўпни эгаллади
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди
|
' |
|
Хабарингиз бор, ушбу жамоалар мавсум аввалида Ўзбекистон суперкубогида тўқнаш келишганди. Унда Абрамов шогирдлари 4:0 ҳисобида ғолиб чиқишганди.
|
' |
|
Ҳозирча "Локомотив" амалдаги чемпион — "Пахтакор"ни кичик ҳисобда мағлуб этмоқда. Биринчи бўлимда жамоалар очиқ ўйин қилишмади. Темирйўлчилар ўзлари яратган имкониятдан фойдалана олишди.
|
45+2' |
|
Бурчакдан тўпидан кейин Мерзляков ўткир бурчак остида зарба йўллади. Нестеров тўпни майдон ташқарисига чиқарди. Қўшимча вақт тугаб кетгани учун Эрматов меҳмонлар иккинчи бурчак тўпига имкон бермади. Танаффус.
|
45+1' |
|
Каримовга нисбатан чап қанотдан фол ишлатилди. Жаримадан етказилган узатмани Раҳимов бош билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи
|
45' |
|
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
|
43' |
|
"Пахтакор" бурчак тўпини ўйинга киритди. Сергеев тўпни қўли билан дарвозага буришга урингани учун сариқ карточка олди.
|
41' |
|
Тўраев жарима зарбасини тўғри дарвозага йўллади. Лобанов тўпни эгаллаб олди.
|
40' |
|
"Локомотив" ҳужум қилаётганида жарима майдончасининг чап томондаги чизиғи шундоққина ёнида Корян чалиб йиқитилди. Хавфли жарима зарбаси
|
35' |
|
Икром Алибоев сариқ карточка олди.
|
33' |
|
"Пахтакор" бурчак тўпини ўйинга киритди. Нестеров хатога йўл қўйди, аммо бундан меҳмонлар фойдалана олишмади
|
31' |
|
Бурчак тўпи "Локомотив" учун самарали бўлмади.
|
30' |
|
Муллажоновнинг узатмасидан кейин Корян ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва марказроққа пас берди. Кримец тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
|
26' |
|
Каримов етказган узатмани Нестеров иккинчи уринишда эгаллаб олди
|
25' |
|
Алибоев майдон марказида Козакка нисбатан фол ишлатди
|
23' |
|
"Пахтакор" бурчак тўпидан кейин ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Каримов ўнг қанотдан етказилган узатмани ҳужумчилар дарвозага бура олишмаган бўлса, қайтган тўпга жарима майдончаси чизиғи устидан зарба берилди. Тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди
|
21' |
|
Кападзе давроза яқинига ҳаводан узатма берди. Алибоевнинг бош билан зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди...
|
21' |
|
Кападзега нисбатан фол. Дарвозагача 27 метрлар...
|
17' |
|
Эҳҳҳ, Сергеев! Нестеров ўзига етказилган узатмани шерикларига етказиш пайтида Игорга бериб қўйди. Игнатий четроқ тургани боис дарвоза бўш қолганди. Сергеев зарба бераётган чоғда Луфтулла зарба йўлига ғов бўлди...
|
16' |
|
Вууууҳ! "Локомотив" иккинчи голни уришига сал қолди! Аввалига Алибоев жарима майдончасига кирди ва Корянга пас берди. Руслан фурсатни бой берди ва ҳимоячи тўпни тепиб юборди. Такрорий ҳужум оқибатида жарима майдончасига кирган Кападзе пас берилди. Темурнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди!
|
14' |
|
Вууууҳ! "Пахтакор" ҳисобни тенглаштиришига бир баҳя қолди. Каримов қанотдан белгиланган жарима зарбасини амалга оширди. Сергеев яқин масофадан бош билан дарвозага аниқ зарба бера олмади
|
12' |
|
ГООООООЛ! РУслан Корян, 1:0! Иброҳим Раҳимовнинг узатмасидан кейин Кападзе икки ҳимоячи орасидан ўтиб жарима майдончасига кирди ва бирга бир вазиятда бўлишига қарамай Корянга пас берди. Руслан бўш қолган дарвозани осонлик билан ишғол қилди!
|
9' |
|
Руслан Корян бурчак тўпини муваффақиятсиз амалга оширди. Тўп ҳеч кимга тегмай қарама-қарши қанотдан майдонни тарк этди.
|
8' |
|
Кападзе олдинга ўтаётгган Шоаҳмедовга пас бера олмади. Ораховац тўпни олиб қолди. Акс ҳолда Санжар бирга бир вазиятга чиқиб кетарди...
|
8' |
|
Майдон маркази учун кураш кечмоқда
|
5' |
|
"Локомотив" футболчиси Тўраев чап бурчакка яқин жойдан жарима зарбасини тепди. Козак бош билан тўпни қайтарди
|
3' |
|
Шерзод Каримовнинг дарвозабон майдончасига етказган тўпини Нестеров мушт билан уриб юборди
|
3' |
|
Муллажонов Мерзляковга нисбатан фол ишлатди.
|
2' |
|
Ўнг қанотдан етказилган узатмани "Локо" ҳимоячилари қайтаришди. Мерзляковнинг зарбаси ноаниқ бўлди
|
1' |
|
ЎЙИН БОШЛАНДИ! Тўпни ўйинга "Пахтакор" футболчилари киритиб беришди
|
' |
|
"Пахтакор" футболчилари ўз қўлларида гул, "Локомотив" ўйинчилари эса совғалар кўтариб чиқишди. Улар ўзбек футболи фахрийларига совғаларни тақдим этишди. Б.Абдураимов, А.Иноятов, Т.Исоқов ва бошқалар ҳам стадионга чиқишди
|
' |
|
"Локомотив" қизил, "Пахтакор" эса оқ рангли формада ҳаракат қилишади
|
16:56' |
|
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишди
|
16:55' |
|
Ўйин бошланишига 5 дақиқа қолди. Ўйин "Спорт" каналида бугун 21:55да ёзиб олинган ҳолда намойиш этилади
|
' |
|
Жамоалар чигалёзди машғулотини якунлаб, кийиниш хонасига йўл олишган
|
' |
|
Тахминан яна 10 дақиқалардан кейин "Локомотив" ва "Пахтакор" жамоалар ўртасидаги ўйин бошланади
|
' |
|
Тошкентнинг ТТЗ даҳасида жойлашган "Локомотив" стадионидан матнли онлайн трансляциямизни бошлаймиз
|
16:45' |
|
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ!
|
Суперлига - 2015 / 6-тур / 27.04.2015 17:00 |
|
Локомотив
Руслан Корян (12)
Икром Алибоев (67) |
2
:
1
|
Пахтакор
Станислав Андреев (51-пен.) |
|
Суперлига - 2015 / 6-тур / 27.04.2015 17:00 |
|
Локомотив
Руслан Корян (12)
Икром Алибоев (67) |
2
:
1
|
Пахтакор
Станислав Андреев (51-пен.) |
|
Дани Алвес қамоқдан озод қилинди.
Киритилди: 03:54, 26.03.2024. Ўқилди: 16310 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд "Реал" ва "Барселона" таклифлари туфайли ёзда қаерга кўчиб ўтишни хоҳлашини танлади.
Киритилди: 13:47, 26.03.2024. Ўқилди: 15980 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Килиан Мбаппе Франция термаси учун ақл бовар қилмайдиган халқаро рекордга эга, аммо у ўша ёшдаги Лионел Месси ва Криштиану Роналдуга нисбатан қандай қилиб ўзини тута олади?
Киритилди: 08:05, 24.03.2024. Ўқилди: 13341 марта. Фикрлар сони: 8 та.
Апрел ойида "Реал Мадрид" ва "Манчестер Сити" чемпионлар лигаси ярим финали йўлланмаси учун курашда тўқнаш келишади.
Киритилди: 19:51, 22.03.2024. Ўқилди: 12439 марта. Фикрлар сони: 10 та.
Кристоф Баумгартнер Словакияга гол уриб, жаҳон рекордини ўрнатди.
Киритилди: 00:13, 24.03.2024. Ўқилди: 10555 марта. Фикрлар сони: 4 та.
Бир кун аввал Словения ва Португалия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Киритилди: 16:44, 27.03.2024. Ўқилди: 9429 марта. Фикрлар сони: 20 та.
"Реал Мадрид" таркибини "Ливерпуль" футболчиси билан кучайтирмоқчи.
Киритилди: 15:30, 24.03.2024. Ўқилди: 8863 марта. Фикрлар сони: 13 та.
Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Эндрик "Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич билан суҳбати ҳақида гапирди.
Киритилди: 12:12, 26.03.2024. Ўқилди: 8650 марта. Фикрлар сони: 2 та.
Густаво Псонкевич исмли дизайнер ижтимоий тармоқларда ўзи томонидан яратилган дизайнларга мисол келтираётиб, Ўзбекистон терма жамоасининг либосини ҳам тилга олган.
Киритилди: 10:09, 25.03.2024. Ўқилди: 8554 марта. Фикрлар сони: 8 та.
Португалиялик собиқ футболчи Луиш Фигу УEФА Чемпионлар лигаси чорак финалида "Реал" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги қарама-қаршилик ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Киритилди: 11:31, 24.03.2024. Ўқилди: 7506 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятини Саудия Арабистонида якунламаслигини айтди.
Киритилди: 11:10, 17.03.2024. Ўқилди: 23503 марта. Фикрлар сони: 1 та.
"Кальяри" бош мураббийи Клаудио Раньери "Салернитана"га қарши ўйин (4:2) ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 13:00, 10.03.2024. Ўқилди: 20057 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 13:42, 29.02.2024. Ўқилди: 19170 марта. Фикрлар сони: 0 та.
2026 йилги жаҳон чемпионати учун саралаш баҳслари доирасида кеча навбатдаги ўйинлар бўлиб ўтди.
Киритилди: 06:54, 22.03.2024. Ўқилди: 18411 марта. Фикрлар сони: 12 та.
Элдор Шомуродов Гильермо Очоани клуб футболида 1000 та гол ўтказиб юборган дастлабки мексикалик дарвозабонга айлантирди.
Киритилди: 11:33, 11.03.2024. Ўқилди: 16214 марта. Фикрлар сони: 2 та.
Куни кеча Мбаппе Telefoot нашрига интервью берди.
Киритилди: 22:28, 28.03.2024. Ўқилди: 4723 марта. Фикрлар сони: 1 та.
Каталониянинг "Барселона" клуби Ансу Фати жамоадан ижара асосида бошқа жамоага кетганидан сўнг бўшаб қолган 10-рақамда фойдаланмоқчи.
Киритилди: 05:11, 29.03.2024. Ўқилди: 3759 марта. Фикрлар сони: 7 та.
Каталониянинг "Барселона" клуби жамоанинг ҳимоя чизиғини кучайтириш ҳақида ўйламоқда.
Киритилди: 18:26, 28.03.2024. Ўқилди: 3141 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ушбу дам олиш кунлари Англия Премьер-лигасида “Манчестер Сити” ва “Арсенал” ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.
Киритилди: 18:35, 28.03.2024. Ўқилди: 2955 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Март ойида Transfermarkt статистик портали Европанинг кучли бешлик чемпионатлари футболчиларининг бозор қиймати бўйича янгиланган маълумотларни эълон қилди.
Киритилди: 23:47, 28.03.2024. Ўқилди: 2460 марта. Фикрлар сони: 2 та.
«Атлетико» ҳужумчиси Депайнинг агенти «Барселона» собиқ футболчиси Дани Алвеснинг қамоқдан озодликка чиқиш учун Мемфис гаров пулини тўлаб берганлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Киритилди: 10:22, 28.03.2024. Ўқилди: 3251 марта. Фикрлар сони: 1 та.
Криштиану Роналду дунёнинг энг гўзал аёл футболчиси сифатида тан олинган Ана Мария Марковичга тенг келолмади.
Киритилди: 06:35, 28.03.2024. Ўқилди: 5898 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Машҳур футбол юлдузи Криштиану Роналду Португалияда янги Ferrari автомобили бошқарувида кўриниш берди.
Киритилди: 11:52, 27.03.2024. Ўқилди: 2662 марта. Фикрлар сони: 5 та.
Starlizard Integrity Services (SIS) аналитик компанияси букмекерлик конторaлари коэффициeнтларининг ҳаракатини баҳолаш орқали шубҳали ўйинларни аниқлайди.
Киритилди: 19:47, 26.03.2024. Ўқилди: 738 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Боливиянинг «Реал Санта-Крус» клуби ҳужумчиси Гильермо Денис Бельтран жамоанинг жума кунги машғулоти пайтида боши айланаётганини айтиб, ҳушидан кетди.
Киритилди: 23:02, 24.03.2024. Ўқилди: 682 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Парагвай футбол федерацияси Москва вилоятидаги Крокус Сити Холл концерт залида содир этилган теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Киритилди: 12:59, 23.03.2024. Ўқилди: 542 марта. Фикрлар сони: 0 та.
“Ал-Ҳилол” ҳужумчиси Неймарнинг отаси унинг оиласи зўрлашда айбланиб 4,5 йилга қамалган Бразилия ва “Барселона” терма жамоасининг собиқ футболчиси Дани Алвес учун 1 миллион евро миқдоридаги гаров пулини тўламоқчи эмас.
Киритилди: 15:25, 22.03.2024. Ўқилди: 1979 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 11:10, 21.03.2024. Ўқилди: 1151 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Россиялик спорт шарҳловчиси Василий Уткин вафот этди.
Киритилди: 23:10, 19.03.2024. Ўқилди: 1306 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Аргентина чемпионатининг 11-туридан ўрин олган "Эстудиантес" ва "Бока Хуниорс" жамоалари ўртасидаги ўйинда кутилмаган вазият юзага келди.
Киритилди: 19:31, 18.03.2024. Ўқилди: 1347 марта. Фикрлар сони: 0 та.