Учрашув тафсилоти
Ла-лига - 2015-16 / 23-тур / 07.02.2016 16:00 |
|
Леванте
|
0
:
2
|
Барселона
Давид Наварро (21-автогол)
Луис Суарес (90+2) |
|
Огоҳлантиришлар |
|
|
Четлатишлар |
|
|
Жамоалар таркиби |
|
|
Захира таркиби |
|
|
Мураббий |
|
|
Қўшимча маълумотлар |
|
Ла-лига - 2015-16 / 23-тур / 07.02.2016 16:00 |
|
Леванте
|
0
:
2
|
Барселона
Давид Наварро (21-автогол)
Луис Суарес (90+2) |
|
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+2' |
|
Ўйин якунланди. "Барселона" камтарона ўйин орқали ўз ҳисобига навбатдаги 3 очкони ёзиб қўйди
|
90+2' |
|
ГООООЛ! Луис Суарес, 0:2! Қарши ҳужумда Месси уругвайлик жамоадошини бирга бир вазиятга чиқарди ва Суарес имкониятни кўкка совурмади.
|
90+1' |
|
Неймар жарима майдончасининг чап томонида бир ҳимоячидан яхши ўтиб кетди, аммо сўнгги узатмани аниқ бера олмади
|
89' |
|
"Барселона" навбатдаги бурчак тўпини ўйинга киритди. Бускетс эса огоҳлантириш олди.
|
86' |
|
Мержи Роберто жарима майдончасининг чап томонида очиқ турган Неймар томон юқоридан узатма берди. Аммо ҳимоячи тўпни дарвозабонга ташлаб берди
|
83' |
|
"Барселона" хавфли қарши ҳужумга отланаётганида Иван Лопес Неймарни формасидан тортиб қолди. Сариқ карточка
|
76' |
|
Неймар жарима майдончаси ташқарисидан ўта ноаниқ зарба берди
|
75' |
|
Ҳозир жарима майдончасига кирган Неймарга икки марта узатма берилди. Бразилиялик ҳужумчи на шерикларига узатма берди, на ҳимоячиларни алдаб ўта олди
|
75' |
|
"Барселона" ярим куч билан ўйнамоқда, пиёда юриб ўйнамоқда. Тўпни назорат қиляптию, аммо кескин ҳужумлар ташкил қилмаяпти
|
73' |
|
"Барса"да яна ўзгариш: Алвес ўрнига Алеиш Видаль тушди
|
71' |
|
Суарес чап томондан жарима майдончасига кирди ва 11 метрли нуқта атрофига узатма берди. Месси тўпни эгаллади, аммо уни ерга тушира олмагани учун ҳимоячиларга тўпни олдириб қўйди
|
69' |
|
"Леванте"да бирданига иккита ўзгариш қилинди
|
68' |
|
Чап қанотдан берилган узатмадан сўнг "Барса" дарвозаси олдида тахликали вазият юзага келди. Ҳимоячилар бир амаллаб хавфни йўққа чиқаришди
|
68' |
|
"Барселона"да дастлабки ўзгариш: Ракитич ўрнига Бускетс тушди
|
67' |
|
Месси томонидан йўлланган жарима зарбаси унчалик аниқ чиқмади
|
66' |
|
Лермага огоҳлантириш берилди. У жарима майдончаси ташқарисида Неймарни чалиб йиқитди
|
65' |
|
Росси "Барса" жарима майдончасига юқоридан юмшоқ узатма берди. Дейверсон бош билан тўпни дарвоза томон бурди. Браво тўпни эгаллади
|
63' |
|
Дани Алвес огоҳлантирилди
|
62' |
|
Вуууҳ! Ўнг қанотда белгиланган жарима тўпини Месси ўйинга киритди. Неймар яқин масофадан тўпни дарвоза томон бурди. Тўп устунга тегиб қайтди. Лайнсмен офсайд қайд этди. Неймар эмас, Суарес офсайдда эди аслида
|
59' |
|
Вуууҳ! "Барселона" бурчак тўпини ўйинга киритди. Неймар етказган узатмани Акитич бош билан дарвозага бурди. Мариньо тўпни юқорига уриб юборди
|
57' |
|
Давид Наварро огоҳлантириш олди. Мессини тортгани учун
|
55' |
|
Иньеста ўнг қанотдан жарима майдончасига кирган Алвесга аниқ узатма берди. Бразилиялик ҳимоячи жамоадошларига тўпни етказа олмади. Тўп майдонни тарк этди
|
54' |
|
"Барса" қарши ҳужум ташкил қилди ва Месси бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қилди. Аммо офсайд.
|
51' |
|
"Леванте"нинг ҳужуми. Тоньо чап томондан "Барса" жарима майдончасига узатма берди. Маскерано тўпни бош билан қайтарди. Дейверсон эса дарвозага тескари турган ҳолда чалқанча услубда зарба берди. Зарба кучли чиқмади, тўпни Браво эгаллади
|
50' |
|
Ўнг қанотдан Ракитичга нисбатан фол ишлатилди. Алвес жарима тўпини ўйинга киритди. "Леванте" посбони тўпни эгаллаб олди
|
47' |
|
Жузеппе Росси олис масофадан аниқ зарба йўллади. Браво зарбани ён томонга қайтарди
|
46' |
|
Суарес рақибнинг чап қанот ҳимоячисидан тўпни олиб қўйди ва жарима майдончаси кирди, аммо тўпни олдириб қўйди
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди
|
45' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Ҳозирча "Леванте" - "Барселона" - 0:1.
|
43' |
|
Неймар томонидан йўлланган зарба дарвозадан анча юқоридан ўтиб кетди
|
43' |
|
"Леванте" жарима майдончаси ташыарисидан Неймарга нисбатан фол ишлатилди
|
38' |
|
ВУУУУУУҲ! "Леванте" ажойиб ҳужум ташкил қилди. Хосе Моралес чап томондан жарима майдончасига кирди ва яккама-якка вазиятда олис бурчак томон зарба берди. Тўп устунга тегиб қайтди!!!
|
35' |
|
Мезбонлар чап қанотдан яхши ҳужум ташкил қилишаётганди, Верса офсайдда қолди
|
32' |
|
Эҳҳҳҳҳҳҳҳҳ, Жеферсон Лерма! Бирга бир вазиятга чиқди ва жарима майдончаси чизиғи устидан зарба берди. Ноаниқ
|
31' |
|
Чап қанотдан етказилган узатмага Дейверсон дарвозабон майдончасига бурчагида акробатик услубда зарба берди. Тўп ерга тегиб, сўнгра юқорига кўтарилиб кетди
|
29' |
|
Яхши зарба! Верса тўпни яқин юқори бурчакка айлантирди. Шундоққина тўсин устидан ўтиб кетди
|
29' |
|
Жерар Пике огоҳлантирилди. Тўп унинг қўлига тегди. Мезбонлар жарима майдончаси яқинида жарима зарбаси тепишади
|
28' |
|
Месси бу сафар диагонал йўналишда Суаресга юқоридан узатма берди. Уругвайлик футболчи тўпни дарвозабон майдончасида очилаётган Неймар томон етказишга уринди. Мариньо тўпни эгалллаб олди
|
25' |
|
Эҳҳҳҳҳҳҳ, Суарееес! Мессининг узатмасини ҳимоячи бош билан майдон ташқарисига чиқаришга уринди, бироқ Неймарни тўпни эгаллаб, дарвозабон майдончасига келаётган Суаресга етказди. Луис 3 метрдан дарвозани ишғол қила олмади! Тўп устун ёнидан ўтиб кетди...
|
23' |
|
Зуҳар Феддал огоҳлантириш олди. У ўзидан ўтиб кетаётган Суаресни атайлаб чалиб йиқитди
|
21' |
|
ГОООООЛ! Давид Наварро, 0:1, автогол! Иньеста жарима майдончасининг чап томонида тўпни эгаллаб, Альбанинг қанотдан ичкарига киришини кутди ва унга узатма берди. Хордининг дарвозабон майдончасига берган узатмаси ҳимоячига тегиб, дарвозага кириб кетди. Мариньо буни кутмаганди
|
20' |
|
Месси жамоадоши Иньеста билан "девор" ўйнаб, жарима майдончасига кирди, аммо тўпни майдонда олиб қола олмади
|
19' |
|
"Леванте" қарши ҳужум ташкил қилди, аммо имкониятдан фойдалана олмади, хавфли вазият содир этолмади
|
17' |
|
Вуууҳ! Иньестадан узатма қабул қилган Неймар чап томондан жарима майдончасига кирди ва ўнг оёғи билан олис бурчакка айланма зарба берди. Диего Мариньо ажойиб сэйв билан тўпни қайтарди
|
16' |
|
Жузеппе Росси "Барселона" жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўзига бўйсундирди.
|
15' |
|
Каталонияликлар иккита ҳужум ташкил қилишди. Алвес ўнг томондан дарвозабон майдончасига берган узатмасини ҳимоячилар қайтаришди. Кейинги ҳужум пайтида Суарес Неймар билан "девор" ўйнаб жарима майдончасига кирди, аммо тўпга ета олмади
|
12' |
|
"Леванте"да яхши имконият. Ярим ҳимоячи чап қанотдан "Барса" жарима майдончасига кириб келди ва дарвзабон майдончаси бурчагида турган Дейверсонга узатма берди. Унинг зарбасидан кейин тўп устун ёнидан ўтиб кетди
|
9' |
|
Мезбонлар яхши ҳужум ташкил қилишди. Жарима майдончасига кирган ҳужумчи томон етказилган узатмани Пике майдон ташқарисига тепиб юборди. Бурчак тўпи меҳмонларга муаммо туғдирмади
|
9' |
|
"Барселона" рақиб жарима майдончаси атрофида тўпни назорат қилиб, ҳужум вариантларини қидирмоқда
|
5' |
|
Месси чап томондан жарима майдончасига кирган Неймарга узатма берди. Ҳимоячи бош билан тўпни майдон ташқарисига уриб юборди. Бурчак тўпи эса хавфли бўлмади
|
2' |
|
Тўп "Леванте" дарвозасидан ўрин олди! Алвеснинг узатмасидан кейин Месси дарвозабон майдончаси чизиғи устида тўпни қабул қилди ва бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қилди. Лайнсмен ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этишда хатога йўл қўйди. Лео офсайдда эмасди
|
1' |
|
ВУУУУҲ! Мессининг узатмасидан кейин Суарес жарима майдончаси ичида дарвозабон қаршисида ёлғиз қолди. Фақат у дарвозага тескари туриб қолгани учун у зарба бера олмади. Шерикларига томон берган узатмани дарвозабон ушлаб олишга ҳаракат қилди, аммо уни қўлидан чиқариб юборди. Иньестанинг зарбасидан сўнг тўп шундоққина тўсин устидан ўтиб кетди
|
1' |
|
Учрашув бошланди! Бугун Луис Энрике "Барселона" бошқарувидаги ўзининг 100-ўйинида шогирдларини майдонга бошлаб тушди
|
' |
|
Қадрли испан футбол мухлислари! Барчангизни "Барса" иштирокидаги ўйиндан матнли онлайн трансляцияни кузатиб боришга таклиф этамиз. Каталонияликлар бугун "Леванте" меҳмони бўлишмоқда.
|
Ла-лига - 2015-16 / 23-тур / 07.02.2016 16:00 |
|
Леванте
|
0
:
2
|
Барселона
Давид Наварро (21-автогол)
Луис Суарес (90+2) |
|
Ла-лига - 2015-16 / 23-тур / 07.02.2016 16:00 |
|
Леванте
|
0
:
2
|
Барселона
Давид Наварро (21-автогол)
Луис Суарес (90+2) |
|
A PHP Error was encountered
Severity: Notice
Message: Undefined property: stdClass::$title_uz
Filename: site/match_center.php
Line Number: 354
2026 йилги жаҳон чемпионати учун саралаш баҳслари доирасида кеча навбатдаги ўйинлар бўлиб ўтди.
Киритилди: 06:54, 22.03.2024. Ўқилди: 18283 марта. Фикрлар сони: 12 та.
Дани Алвес қамоқдан озод қилинди.
Киритилди: 03:54, 26.03.2024. Ўқилди: 15969 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд "Реал" ва "Барселона" таклифлари туфайли ёзда қаерга кўчиб ўтишни хоҳлашини танлади.
Киритилди: 13:47, 26.03.2024. Ўқилди: 15214 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Хабарингиз бор куни кеча, Ўзбекистон терма жамоаси Гонконг термасига қарши сафарда майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Киритилди: 11:04, 22.03.2024. Ўқилди: 13647 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Гонгконгга қарши (2:0) ўйин ҳақида фикрларини билдирди.
Киритилди: 07:26, 22.03.2024. Ўқилди: 13251 марта. Фикрлар сони: 11 та.
Килиан Мбаппе Франция термаси учун ақл бовар қилмайдиган халқаро рекордга эга, аммо у ўша ёшдаги Лионел Месси ва Криштиану Роналдуга нисбатан қандай қилиб ўзини тута олади?
Киритилди: 08:05, 24.03.2024. Ўқилди: 13218 марта. Фикрлар сони: 8 та.
Апрел ойида "Реал Мадрид" ва "Манчестер Сити" чемпионлар лигаси ярим финали йўлланмаси учун курашда тўқнаш келишади.
Киритилди: 19:51, 22.03.2024. Ўқилди: 12393 марта. Фикрлар сони: 10 та.
Кристоф Баумгартнер Словакияга гол уриб, жаҳон рекордини ўрнатди.
Киритилди: 00:13, 24.03.2024. Ўқилди: 10486 марта. Фикрлар сони: 4 та.
"Реал Мадрид" таркибини "Ливерпуль" футболчиси билан кучайтирмоқчи.
Киритилди: 15:30, 24.03.2024. Ўқилди: 8785 марта. Фикрлар сони: 13 та.
Каталониянинг "Барселона" клуби президенти Жоан Лапорта Килиан Мбаппенинг "Реал"га ўтишидан хавотирланмаяпти.
Киритилди: 07:50, 22.03.2024. Ўқилди: 8487 марта. Фикрлар сони: 10 та.
«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятини Саудия Арабистонида якунламаслигини айтди.
Киритилди: 11:10, 17.03.2024. Ўқилди: 23409 марта. Фикрлар сони: 1 та.
"Кальяри" бош мураббийи Клаудио Раньери "Салернитана"га қарши ўйин (4:2) ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 13:00, 10.03.2024. Ўқилди: 20032 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 13:42, 29.02.2024. Ўқилди: 19155 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Элдор Шомуродов Гильермо Очоани клуб футболида 1000 та гол ўтказиб юборган дастлабки мексикалик дарвозабонга айлантирди.
Киритилди: 11:33, 11.03.2024. Ўқилди: 16205 марта. Фикрлар сони: 2 та.
Киритилди: 18:49, 04.03.2024. Ўқилди: 15885 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Бир кун аввал Словения ва Португалия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Киритилди: 16:44, 27.03.2024. Ўқилди: 6884 марта. Фикрлар сони: 20 та.
"Ливерпул"нинг собиқ футболчиси Стив Никол "Реал Мадрид" мерсисайдлик футболчи Трент Александр-Арнолдни сотиб олиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларга жавоб берди.
Киритилди: 15:03, 27.03.2024. Ўқилди: 3967 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Сешанба оқшомида Мадридда Испания ва Бразилия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Киритилди: 21:50, 27.03.2024. Ўқилди: 2981 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Рональд Куман «Барселона» тарихидаги энг муваффақиятли мураббий эмас эди ва унинг трансфер бозоридаги даҳшатли рекорди бунинг сабабларидан бири эди.
Киритилди: 23:37, 27.03.2024. Ўқилди: 2883 марта. Фикрлар сони: 3 та.
"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига ҳимоячи ярим ҳимоячи топди. Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин.
Киритилди: 17:55, 27.03.2024. Ўқилди: 2539 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Атлетико» ҳужумчиси Депайнинг агенти «Барселона» собиқ футболчиси Дани Алвеснинг қамоқдан озодликка чиқиш учун Мемфис гаров пулини тўлаб берганлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Киритилди: 10:22, 28.03.2024. Ўқилди: 1310 марта. Фикрлар сони: 1 та.
Криштиану Роналду дунёнинг энг гўзал аёл футболчиси сифатида тан олинган Ана Мария Марковичга тенг келолмади.
Киритилди: 06:35, 28.03.2024. Ўқилди: 2184 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Машҳур футбол юлдузи Криштиану Роналду Португалияда янги Ferrari автомобили бошқарувида кўриниш берди.
Киритилди: 11:52, 27.03.2024. Ўқилди: 2294 марта. Фикрлар сони: 5 та.
Starlizard Integrity Services (SIS) аналитик компанияси букмекерлик конторaлари коэффициeнтларининг ҳаракатини баҳолаш орқали шубҳали ўйинларни аниқлайди.
Киритилди: 19:47, 26.03.2024. Ўқилди: 689 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Боливиянинг «Реал Санта-Крус» клуби ҳужумчиси Гильермо Денис Бельтран жамоанинг жума кунги машғулоти пайтида боши айланаётганини айтиб, ҳушидан кетди.
Киритилди: 23:02, 24.03.2024. Ўқилди: 662 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Парагвай футбол федерацияси Москва вилоятидаги Крокус Сити Холл концерт залида содир этилган теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Киритилди: 12:59, 23.03.2024. Ўқилди: 524 марта. Фикрлар сони: 0 та.
“Ал-Ҳилол” ҳужумчиси Неймарнинг отаси унинг оиласи зўрлашда айбланиб 4,5 йилга қамалган Бразилия ва “Барселона” терма жамоасининг собиқ футболчиси Дани Алвес учун 1 миллион евро миқдоридаги гаров пулини тўламоқчи эмас.
Киритилди: 15:25, 22.03.2024. Ўқилди: 1929 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 11:10, 21.03.2024. Ўқилди: 1142 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Россиялик спорт шарҳловчиси Василий Уткин вафот этди.
Киритилди: 23:10, 19.03.2024. Ўқилди: 1299 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Аргентина чемпионатининг 11-туридан ўрин олган "Эстудиантес" ва "Бока Хуниорс" жамоалари ўртасидаги ўйинда кутилмаган вазият юзага келди.
Киритилди: 19:31, 18.03.2024. Ўқилди: 1326 марта. Фикрлар сони: 0 та.