Учрашув тафсилоти
Суперлига - 2016 / 9-тур / 12.05.2016 17:00 |
|
Локомотив
Темурхўжа Абдухолиқов (13) |
1
:
0
|
Пахтакор
|
|
Огоҳлантиришлар |
|
|
Четлатишлар |
|
|
Жамоалар таркиби |
|
|
Захира таркиби |
|
|
Мураббий |
|
|
Қўшимча маълумотлар |
|
Суперлига - 2016 / 9-тур / 12.05.2016 17:00 |
|
Локомотив
Темурхўжа Абдухолиқов (13) |
1
:
0
|
Пахтакор
|
|
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+4' |
|
Ўйин якунланди. "Локомотив" жуда мураккаб кечган ўйинда "Пахтакор"ни мағлуб этди
|
90+3' |
|
"Пахтакор" ажойиб қарши ҳужумдан фойдалана олмади. Файзиев хавфни бартараф этди
|
90+2' |
|
Вақтни чўзгани учун Жепаров огоҳлантириш олди
|
90+2' |
|
Мезбонлар бурчак ёнида жарима тўпи ишлашди
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
|
90' |
|
"Локомотив"да ўзгариш: Марат Бикмаев ўрнига Дониёр Усмонов тушди
|
89' |
|
Каримов бурчак тўпини ўйинга киритди. Машарипов бош билан берган зарбадан кейин тўп тўрга юқори томондан келиб тушди
|
88' |
|
Меҳмонларнинг навбатдаги ҳужуми бартараф этилди
|
87' |
|
Марат Бикмаевнинг томири тортишиб қолди.
|
85' |
|
Санжар Шоаҳмедов сариқ карточка олди. Ҳуштакдан сўнг тўпни тепиб юборгани учун. Бу вақт чўзиш ҳисобланади
|
84' |
|
Машарипов ўнг қанотдан узатма берди. Игнат тўпни эгаллади
|
82' |
|
Жавоҳир Соҳибов огоҳлантириш олди. Қарши ҳужумга ўтаётган Шоаҳмедовни тортиб йиқитди
|
81' |
|
ВУУУУҲ! Каримов чап қанотдан берган узатмани Нестеров мушт билан уриб юборди. Тўпни Машарипов эгаллади ва 15 метрдан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
|
80' |
|
Шерзод Каримов огоҳлантирилди
|
79' |
|
Икром Алибоев огоҳлантириш олди
|
78' |
|
"Локомотив"да ўзгариш: Сардор Мирзаев ўрнига Шерзод Файзиев тушди
|
76' |
|
"Пахтакор" ижросидаги бурчак тўпи ҳеч кимга тегмай, нариги қанотдан майдонни тарк этди
|
75' |
|
Вууууҳ! Бердиев икки ҳимоячи орасидан ўтиб кетиб ўнг томондан дарвозабон майдончасига яқинлашди. Унинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячининг оёғига тегиб, ўз тезлигини пасайтирди. Натижада тўпни Нестеров эгаллади
|
73' |
|
Бикмаев "Пахтакор" жарима майдончаси ичида йиқилди. Аммо пенальти йўқ
|
71' |
|
"Локомотив"нинг хавфли ҳужуми. Вазиятдан фойдалана олишмади
|
70' |
|
"Пахтакор" ҳимоячиси Камолиддин Тожиевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
|
69' |
|
ВУУУУУУУУҲ! Шерзод Каримов жаримадан ажойиб зарба йўллади. Тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди. Нестеров жойида қотиб қолганди
|
68' |
|
Шундоққина "Локомотив" жарима майдончаси чизиғи олдида Каримовга нисбатан Махарадзе фол ишлатди
|
65' |
|
"Локомотив"да дастлабки ўзгариш: Темурхўжа Абдухолиқов ўрнига Икром Алибоев тушди
|
62' |
|
"Пахтакор" бурчак тўпини ўйинга киритди. Кападзе бош билан қайтарди
|
61' |
|
Вуууҳ! Сардор Мирзаев чап қанотдан жарима майдончаси ярим айланаси тмон силжиди ва зарба берди. Тожиевга тегиб ўз йўналишини ўзгартирган тўпни Рибкин эгаллаб олди
|
59' |
|
ВУУУУУҲ! Жавоҳир Соҳибов "Локо" жарима майдончаси ичида зарба берди. Нестеров тўпни қайтарди. Кахи тўпни вазиятдан узоқлаштирди
|
58' |
|
"Пахтакор"да ўзгариш: Азим Аҳмедов ўрнига Суҳроб Бердиев тушди
|
57' |
|
Машарипов ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма бераётганида тўп Кападзенинг қўлига тегди. Эрматов ўйинни давом эттириш мумкинлигига ишора қилди. Масофа яқинлигини инобатга олди шекилли
|
55' |
|
ВУУҲ! Ўнг қанотдан Ҳошимов етказган узатмагани Каримов жарима майдончасининг бурчагида қабул қилди ва футболчиларни чалғитиб зарба йўллашга муваффақ бўлди. Нестеров иккинчи уринишда тўпни эгаллади
|
54' |
|
Темурхўжа офсайдда қолди
|
54' |
|
"Локомотив"нинг хавфли ҳужуми. Мирзаев чап томондан олис устун томон узатма берди. Исматуллаев тўпни бош билан қайтарди
|
51' |
|
Жепаров майдон марказида Машариповдан тўпни олиб қўйди ва олдинга юриб, жарима майдончасига кираётган шерикларига узатма берди. Тожиев узатмани қайтариб қолди. Акс ҳолда Мирзаев ва Абдухолиқов дарвозабон қаршисида ёлғиз қолишарди
|
50' |
|
Каримов ўнг қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончасига узатма берди. Махарадзе тўпни қайтарди
|
48' |
|
Тожиев кутилмаганда ўз жарима майдончаси олдида тўпни Мирзаевга бериб қўйди. Сардорнинг зарбасини Рибкин эгаллади
|
47' |
|
"Пахтакор"нинг ҳужумини мезбонлар бартараф этишди
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди
|
46' |
|
"Пахтакор"да ўзгариш: Темур Толипов ўрнига Шерзод Каримов тушди
|
45+2' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Локомотив" - "Пахтакор" 1:0. Танаффус
|
45+1' |
|
Жепаров бурчак тўпини ўйинга киритди. Рибкин мушт билан уриб юборди
|
45' |
|
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
|
43' |
|
Хавфли вазият! "Пахтакор" чап қанотдан дарвозабон майдончасига узатма берди. Тўхтахўжаев тўпга оёқ қўйди, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
|
42' |
|
"Пахтакор" жарима тўпини ўйинга киритди. Толипов юқоридан етказган узатмани Игнатий эгаллаб олди
|
39' |
|
Вууууууҳ! Жепаров жаримадан етказган ухатмани Рибкин мушт билан уриб юборди. Дарвозабон майдончасига етказилган узатмани Исматуллаев кутилмаганда орқага уриб юборди. "Тўққизлик"ка кираётган тўпни Рибкин бир амаллаб қайтарди!
|
38' |
|
Марат Бикмаевни ўнг қанотда Машарипов чалиб йиқитди
|
37' |
|
Машарипов мезбонлар жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди, аммо офсайд
|
35' |
|
"Локомотив" ҳимоячилари тўпни Машарипов олдириб қўйишди. Жалолиддин жарима майдончаси ичида Ислом Тўхтахўжаевни алдамоқчи бўлди ва намойишкорона йиқилди. Симуляция учун Машарипов огоҳлантириш олди
|
34' |
|
Темур Толипов жарима майдончаси бурчагидан зарба берди. Ноаниқ
|
33' |
|
Жепаров чап қанотдан етказган узатма Абдухолиқовдан ўтиб кетди, Бикмаев уни эгаллаб олишига бир баҳя қолди. Козак хавфни бартараф этди
|
31' |
|
Ҳошимов Зотеевга нисбатан хавфли ўйнади. Эрматов Давронни оғзаки огоҳлантирди
|
30' |
|
Ўйин майдон марказига кўчди
|
26' |
|
Санжар Шоаҳмедов олис масофадан зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
|
25' |
|
"Пахтакор" фан-клубидан қизиқ "кричалка"лар янграмоқда: "Равшан (Эрматов) - "Локо", "Сервер - петух"...
|
23' |
|
ВУУУУУҲ! Камол Тожиев узатма бераётганида тўпни Шоаҳмедовга бериб қўйди. Унинг узатмасидан кейин Абдухолиқов 18 метрлардан зарба берди. Тўп тўсин ёнидан ўтиб кетди
|
21' |
|
Ҳошимов ўнг қанотдан "Локомотив" дарвозабон майдончасига узатма берди. Сергеев тўпга ета олмади
|
19' |
|
ВУУУУҲ! Темурхўжа бу сафар "Пахтакор"ни кечирди. Яккама-якка берган вазиятда зарба берди, аммо тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
|
18' |
|
"Пахтакор" гол ўтказиб юборганидан кейин ўйинни стадионда кузатаётган Самвел Бабаян телефонда гаплашди. Орадан кўп ўтмасдан ўзгариш бўлди: Аднан Ораховац ўрнига Акбар Исматуллаев тушди. Темурхўжа гол урган пайтда Аднан хатога йўл қўйди. Битта хато кечирилмади
|
18' |
|
Машариповнинг узатмасидан кейин Болтабоев мезбонлар жарима майдончаси ичига киришга ҳаракат қилди. Нестеров чаққонлик қилди ва тўпни эгаллади
|
16' |
|
Даврон Ҳошимов жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба йўллади. Тўпни Нестеров эгаллаб олди
|
15' |
|
Жепаровнинг чиройли узатмасидан кейин Абдухолиқов тўпни рақиб жарима майдончаси ичида қабул қилди,аммо офсайд
|
13' |
|
ГОООООООЛ! Темурхўжа Абдухолиқов, 1:0! Жепаров чап қанотдан ўнг оёқда узатма берди. Ҳужумчи яқин масофадан бош билан дарвозани ишғол қилди!
|
12' |
|
Майдон эгалари яхши ҳужумга ўтишаётган эди. Шоаҳмедов ўз вақтида шерикларига узатма бермади, ундан тўпни Тожиев олиб қўйди
|
10' |
|
Тўхтахўжаев майдон марказидан туриб жарима майдончасига кираётган Абдухолиқовга узатма берди. Тўпни Рибкин эгаллаб олди
|
9' |
|
ВУУУҲ! Машариповнинг жарима майдончасига берган узатмасидан сўнг Сергеев ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп Нестеровдан майдонни тарк этди
|
7' |
|
ВУУУУУҲ! Жепаров йўллаган зарба натижасида тўп тўсинга тегиб, майдонни тарк этди!
|
6' |
|
"Пахтакор" ҳимоячилари жарима майдончаси ярим айланаси чизиғи устида Шоаҳмедовга нисбатан фол ишлатишди. Хавфли жарима зарбаси бўлиши мумкин
|
5' |
|
Машарипов жарима майдончасига кираётган Толиповга узатма берди. Темур тўпга ета олмади
|
4' |
|
"Пахтакор" ўнг қанотда белгиланган жарима тўпини мезбонлар жарима майдончасига етказди. Тўпни Нестеров эгаллади
|
1' |
|
"Локо" ўнг қанотдан тўпни меҳмонлар жарима майдончасига етказиб берди. Ораховацнинг оёғидан борган тўпни Рибкин эгаллаб олди
|
1' |
|
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
|
16:58' |
|
Футболчилар айлана ҳосил қилганча, ўйинга сўнгги руҳий тайёргарликни олиб боришмоқда
|
' |
|
Мини-қуръа натижасида тўпни ўйинга "Локомотив" киритиб берадиган бўлди. "Пахтакор" эса майдонни танлади
|
16:55' |
|
Диққат! Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда!
|
' |
|
Стадионга ташриф буюрган мухлислар сони кам. Анча кам. Трибуналарнинг ярми ҳам тўлмаган
|
' |
|
Майдон марказига ЎзПФЛ байроғи олиб чиқилди
|
' |
|
"Локомотив" ва "Пахтакор" фан-клублари ўзаро рақобатни бошлаб юборишди
|
' |
|
Футболчилар кийиниш хонасига йўл олишди. Майдонга суп сепилмоқда
|
' |
|
Айни паллада жамоалар майдонда чигалёзди машғулотларини олиб боришмоқда. Бугун "Локо" оқ, "Пахтакор" сариқ-кўк рангли формада ҳаракат қилишади
|
' |
|
Олийл лиганинг 9-тури доирасида "Локомотив" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилмоқда. Нафақат турнинг, балки биринчи давранинг марказий ўйини.
|
' |
|
Тошкентдаги "Локомотив" стадионидан ёзамиз!
|
Суперлига - 2016 / 9-тур / 12.05.2016 17:00 |
|
Локомотив
Темурхўжа Абдухолиқов (13) |
1
:
0
|
Пахтакор
|
|
Суперлига - 2016 / 9-тур / 12.05.2016 17:00 |
|
Локомотив
Темурхўжа Абдухолиқов (13) |
1
:
0
|
Пахтакор
|
|
Баҳсли ВАР қарорларига ихтисослашган Archivo портали Ямалнинг инобатга олинмаган голи билан эпизоднинг 3D моделини яратди.
Киритилди: 19:18, 22.04.2024. Ўқилди: 27444 марта. Фикрлар сони: 130 та.
Криштиану Роналду ўзига ишонади. Португалиялик юлдуз ўзига бўлган кўрсатмалар орқали бу ишончни оширишга уринаётган кўринади.
Киритилди: 21:23, 20.04.2024. Ўқилди: 13942 марта. Фикрлар сони: 9 та.
Леверкузеннинг "Байер" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо ЕЧЛ чорак финалида "Реал"нинг "Манчестер Сити" устидан қозонилган ғалабасини баҳолади.
Киритилди: 13:56, 19.04.2024. Ўқилди: 12292 марта. Фикрлар сони: 10 та.
ЦСКА клуби матбуот хизмати ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаевни U23 Осиё кубогига қачон қўйиб юборишини маълум қилди.
Киритилди: 22:19, 19.04.2024. Ўқилди: 11143 марта. Фикрлар сони: 4 та.
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва тез орада Испанияга ўтиши мумкин.
Киритилди: 07:22, 21.04.2024. Ўқилди: 10411 марта. Фикрлар сони: 31 та.
Ямалнинг зарбасидан сўнг ҳакамлар "Эл-Класико"да каталонияликларнинг голини хатога йўл қўйгани исботланса, "Барселона" "Реал" билан ўйинни такрорлашни талаб қилади.
Киритилди: 19:02, 22.04.2024. Ўқилди: 10123 марта. Фикрлар сони: 47 та.
Opta алгоритми бу мавсумда Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш учун фаворит клубни аниқлади.
Киритилди: 12:55, 19.04.2024. Ўқилди: 10021 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Реал"нинг УEФА Чемпионлар лигаси нимчорак финал жавоб ўйинидаги ўйини ҳақида гапирди.
Киритилди: 11:09, 20.04.2024. Ўқилди: 9798 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Чемпионлар лигаси 1/4 финали жавоб учрашувида “Манчестер Сити” устидан қозонилган ғалаба (1:1, пенальтилар – 4:3) ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 05:08, 18.04.2024. Ўқилди: 9570 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ҳукумат Мадридда истиқомат қилувчи ва сармоя киритаётган хорижликлар учун минтақавий даромад солиғини бекор қилади.
Киритилди: 15:06, 22.04.2024. Ўқилди: 9462 марта. Фикрлар сони: 1 та.
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб ўйини олдидан журналистлар билан суҳбатлашди.
Киритилди: 18:18, 16.04.2024. Ўқилди: 18134 марта. Фикрлар сони: 29 та.
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд "Реал" ва "Барселона" таклифлари туфайли ёзда қаерга кўчиб ўтишни хоҳлашини танлади.
Киритилди: 13:47, 26.03.2024. Ўқилди: 17350 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Дани Алвес қамоқдан озод қилинди.
Киритилди: 03:54, 26.03.2024. Ўқилди: 17163 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Дон Карло Ла Лига ва Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган ҳолда "олтин дубл" қайд этди. Биз унинг 2013 ва 2015 йиллардаги биринчи мавсумида амалга оширган 10 та трансферини кўриб чиқишга қарор қилдик.
Киритилди: 08:00, 05.04.2024. Ўқилди: 12506 марта. Фикрлар сони: 3 та.
"Баер" бош мураббийи Хаби Алонсонинг келажакдаги режалари маълум бўлди.
Киритилди: 14:07, 15.04.2024. Ўқилди: 12326 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Қатарда бўлиб ўтаётган U23 Осиё кубогида гуруҳ босқичи якунига етиб, плей-оффга чиққан жамоалар номи аниқ бўлди.
Киритилди: 22:59, 23.04.2024. Ўқилди: 5939 марта. Фикрлар сони: 7 та.
"ПСЖ" ёзда 17 ёшга тўладиган "Барселона"нинг иқтидорли вингери Ламин Ямалнинг трансферини жиддий мақсад қилган.
Киритилди: 21:43, 23.04.2024. Ўқилди: 3597 марта. Фикрлар сони: 17 та.
"Барселона"нинг 16 ёшли футболчиси Ламин Ямал "ПСЖ"нинг трансфер мақсадларидан бири.
Киритилди: 06:00, 24.04.2024. Ўқилди: 2917 марта. Фикрлар сони: 2 та.
RFEF "Барса"га Ламин Ямалнинг "класико"даги зарбасига оид видеоёзувларни беришдан бош тортганини тушунтирди.
Киритилди: 18:14, 23.04.2024. Ўқилди: 2878 марта. Фикрлар сони: 35 та.
Мадриднинг “Реал” клуби “Этиҳад” стадионида пенальтилар сериясида Гвардиола жамоасини мағлуб этиб, “Манчестер Сити”ни Чемпионлар лигасидан чиқариб юборишга муваффақ бўлди.
Киритилди: 17:09, 23.04.2024. Ўқилди: 2621 марта. Фикрлар сони: 6 та.