"Манчестер Юнайтед" клуби янги бош мураббийи Луи Ван Гал клубга келиб ўз қарашлари асосида бир қатор сезиларли ўзгариш ва янгиликларни амалга оширишни бошлади. Хусусан, трансферлар хақида.
Демак, "МЮ"га ҳозиргача келганлар:
"Войводина" клубидан дарвозабон Милинкович, "Саутгемптон"дан химоячи Шоу ва "Атлетик"дан ярим ҳимоячи Эррера.
Кетганлар: Македа шартнома муддати тамом бўлиб, шартнома муддати узайтирилмади ("Кардифф"га), "Войводина" клубидан кўчиб ўтган дарвозабон Милинкович яна ўз клубига қайтарилди, фақат энди ижара асосида ўз клубида тўп суради. Видич ("Интер"га), Гиггз (ўз фаолятини якунлади), Бюттнер ("Динамо"га), Фердинанд ("КПР"га), Эвра ("Ювентус"га), Бебе ("Бенфика"га).
Амалга ошиш эҳтимоли бўлган трансферлар:
Эрнандес ҳозирча бу футболчига бир қатор топ клублар ўз сафига қўшиш ниятлари борлигини билдиришмоқда. Булар орасида "Интер" ва "Атлетико" асосий давогар бўлиб турибди.
Жаҳон чемпионатида хам иши юришмаган Нани ўз клубига хам сиғмай қолмоқда. Ҳар ҳолда Луи Ван Гал шундай демоқда. Ҳозирча Нанини "Арсенал", "Ювентус2 ва "Милан" ўз таркибида кўришни хоҳлашмоқда, Феллайнини эса "Фиорентина"га ўтиш эхтимоли юқори.
Энди эса "МЮ" ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлганлар билан танишинг:
Видаль ("Ювентус"), Вермален ("Арсенал"), Блинд ("Аякс"), Рабьо ("ПСЖ"), Стротман ("Рома"), Маккарти ("Эвертон"), Кавани ("ПСЖ"), Ди Мария ("Реал"), Родригес ("Вольфсбург"), Класи ("Фейеноорд"), Хедира ("Реал"), Карвалью ("Спортинг"), Куадрадо ("Фиорентина"), Н. де Йонг ("Милан") ва Де Врей ("Фейеноорд").
Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.